Latest news

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси учун таклифлар бериш зарурлигини айтиб ўтди News

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси учун таклифлар бериш зарурлигини айтиб ўтди

Ўзбекистон футбол Ассоциациясида футбол академиялари, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, янги ташкил этилган Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ҳамда ЎФАнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Умид Аҳмаджонов сўзга чиқар экан, футбол мактаблари раҳбарларидан айни пайтда тайёрланаётган мамлакатимизда футболни ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори лойиҳаси учун таклифлар бериш зарурлигини айтиб ўтди.

Таклифлар юртимизда болалар футболини ривожлантириш тизимини яратишга қаратилиши кераклигини таъкидлар экан, Умид Аҳмаджонов бу борада футболи ривожланган Испаниядан андоза олиш кераклигини ҳам қўшимча қилиб ўтди.

Тизимни яратишда болалар футболи бўйича ҳар бир жиҳатга эътибор қаратиш зарурлиги, футбол мактабларидаги тарбияланувчилар сони эмас сифати муҳимлиги, истеъдодли болаларни танлаб олиш ва уларни хориж клубларига тавсия қилиб бориш масалаларига алоҳида урғу берилиши кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатимиздаги футбол мактаблари раҳбарлари ва ходимларининг фаолияти ҳам қайтадан танқидий кўриб чиқиш зарурлиги айтиб ўтилди. Бу борада алоҳида комиссия ташкил қилиниб, иш олиб бориши бўйича кўрсатма берилди.

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика