Latest news

22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  3 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  8 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  3

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди News

Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон аёллар ОТЖ билан учрашди

Хабарингиз бор, яна икки кундан сўнг пойтахтимиз Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи саралашнинг иккинчи босқичига мезбонлик қилади.

 Гуруҳ босқичи тизимида кечадиган мазкур саралаш баҳсларида Ўзбекистон, Гонгконг, Иордания ва Вьетнам терма жамоалари бир квартетдан ўрин олишган. Ўзбекистон аёллар ОТЖ мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Мусобақа бошланиши арафасида бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида аёллар ОТЖ билан учрашди. Суҳбат давомида МОҚ президенти футболчи қизларга омад тилар экан, уларда ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш учун жуда яхши имконият борлигини алоҳида таъкидлади.

«Эътибор берган бўлсангиз, шу пайтга қадар Ўзбекистон Олимпия, жумладан, аёллар ОТЖга бунчалик катта эътибор қаратилмаган. Биз барча яхши шароитни яратишга ҳаракат қилдик. Хорижий ўқув-йиғин машғулотлари, кучли терма жамоалар билан назорат учрашувлари ва шу каби барча керакли нарсалар яратилди. Сиз ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очишингиз мумкин ва сизларда биринчи бўлиб Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш имконияти бор. Бунинг учун бор кучингизни ишга солиб, мусобақани ёруғ юз билан якунлашингизга умид қилиб қоламиз. Ана шу саралаш босқичидан эсон-омон ўтиб олсангиз, шароитларни янада яхшилашга, сизлар учун ўртоқлик учрашувлари, хорижий ўқув-йиғин машғулотларини ташкил этишга ҳаракат қиламиз ва бу масалада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Энг муҳими ана шу саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб олиш.

Оддийгина мисол, футболчиларимиз 1994 йил Хиросимада Осиё ўйинларининг чемпиони бўлган ва ўша тарихий ғалаба ҳозиргача эсланади ва ёдга олинади. Сизларда ҳам ана шундай тарих яратиш имконияти бор. Шундай экан, фурсатни қўлдан бой берманг», – деди Умид Аҳмаджонов.

 

Олимпия терма жамоаси қизлари билан учрашув якунига етгач, Умид Аҳмаджонов «Чиғатой» терма жамоаларни тайёрлаш марказида янги бунёд этилган футбол майдонини бориб кўздан кечирди. Шуни таъкидлаш лозимки, Голландиянинг «Хатко» компанияси юқори сифатли, энг замонавий технологияларга жавоб бера оладиган сунъий қопламали майдонни ётқизиб берди. Эътиборлиси, табиийга жуда яқин ушбу сунъий қопламали майдон Марказий Осиёда ягона ҳисобланади.

 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика