Latest news

09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  3 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  7 08:12Фабрицио Романо Анчелоттининг келажаги ҳақида фикр билдирди  1 07:44Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур давом эттирилади  0 02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  3 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  11 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  11 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  13 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  5 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  8 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  8 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  20

Умид Аҳмаджонов Лозаннада Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ўтказди News

Умид Аҳмаджонов Лозаннада Халқаро олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан учрашув ўтказди

Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах таклифига кўра Швейцарияга жўнаб кетганди.

Бугун Лозаннадаги Халқаро олимпия қўмитаси қароргоҳида Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан расмий учрашув ўтказди.

Томонлар бунгача Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинлари вақтида кўришиб, умумий масалалар юзасидан суҳбат ўтказгандилар. Бугун эса Умид Аҳмаджонов Томас Бах билан илк расмий учрашувини ўтказди. Унда Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлари бир қанча масалаларни муҳокама қилишди.



Умид Аҳмаджонов учрашувда Халқаро олимпия қўмитаси таркибида шу кунгача нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдан мутлақо аъзо бўлмагани, шунинг учун ХОҚ Сессиясида минтақамиздан ҳам ўз овози ва сайлаш хуқуқига эга аъзони таркибга киритиш масаласини кўтарди. Томас Бах эса ўз навбатида ХОҚнинг 2019 йилги умумий йиғилишида Умид Аҳмаджонов номзодини Ижроия Қўмитаси аъзолигига тақдим этишга ваъда берди.


Маълумки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари FIFA тасарруфидаги турнирлардек кўп эмас. Ташкилот асосан ёзги ва қишки Олимпия ўйинлари, ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларини ўтказади. Умид Аҳмаджонов учрашув давомида Томас Бахга ХОҚ шафелиги остида кечадиган янги мусобақаларни ташкил этиш, бундай нуфузли мусобақага Тошкент шаҳри мезбонлик қилишга тайёр эканлиги борасида таклиф киритди. Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари бунга жавобан, 2019 йилги ХОҚнинг маркетинг масалаларига бағишланган йирик анжуманини Тошкентда ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.


Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ўзбек спортида рўй бераётган ислоҳотлар, мамлакатимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан спортга кўрсатилаётган эътибор, спортни оммавийлаштириш, ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди ва Республикамизда Олимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, мамлакат спортида рўй бераётган улкан ҳажмдаги ислоҳотларни хаётга тадбиқ этиш масаласида жаноб Томас Бахдан маслаҳатчи сифатида Тошкентга малакали ва етук мутахассисни юборишни илтимос қилди. Юртимизда спорт тараққиётига давлат томонидан кўрсатилаётган эътибордан тўлқинланган ХОҚ Президенти таклифни бажонидил қабул қилиб, соҳада катта тажрибага эга бўлган мутахассисни Ўзбекистонга юборишини таъкидлаб ўтди.



Лозаннага ташрифи давомида Умид Аҳмаджонов “Олимпия бирдамлиги” дастури раҳбари Пьере Миро, шунингдек, ХОҚнинг бир неча департамент раҳбарлари билан ҳам учрашди ва ҳамкорликда янги лойиҳалар, семинар-тренинглар ўтказиш масаласида келишувга эришди.


Бир сўз билан айтанганда, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президентининг жаҳоннинг энг йирик спорт ташкилотлари жойлашган Швейцарияга ташрифи унумли ва самарали бўлди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика