Latest news

08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  5 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  4 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  8 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19

Умид Аҳмаджонов: "Купер бизнинг талабларимизга мос келади" News

Умид Аҳмаджонов: "Купер бизнинг талабларимизга мос келади"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси аргентиналик мураббий Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлишини расман эълон қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Эктор Купер варианти Ўзбекистон учун мос эканлиги ҳақида гапирди.

“Купер билан яхши ниятлар ҳамда жиддий мақсадлар йўлида келишувга эришдик. Умид қиламизки, миллионлаб ватандошларимизнинг узоқ йиллик орзуларини рўёбга чиқаришда бу инсон бизга ёрдам беради. Биз Европа футболи нафасини Ўзбекистонга олиб кира оладиган, ўз футболчиларига қаҳрамонлик ҳисларини сингдира оладиган, жамоалари ҳар қандай рақибга тик қарай оладиган, энг муҳими, Жаҳон Чемпионати сари йўлни босиб ўтган тажрибали мураббийни истагандик. Бизнингча, Купер бу талабларга мос келади. Мана шундай мутахассиснинг олиб келиниши учун шароит яратиб бераётган Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда янги бош мураббийни сабр билан кута олган халқимизга миннатдорчилик билдираман”, - деди Умид Аҳмаджонов.

Rating: +162   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика