Latest news

19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  6 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  3 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  6 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  12 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди News

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун  Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушди. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакиллари билан ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб борди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар қироллиги оиласи аъзоси, Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Шайх Жуаън бин Ҳамад бин Халифа ат-Таний билан учрашди. Учрашув давомида икки мамлакат Олимпия қўмиталари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, мутахассисларни жалб қилиш борасида келишиб олинди.

Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, мундиалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, стадионлар реконструкция қилиш ва янгитдан барпо қилишда қўлланилаётган инновацион технология ва лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика