Latest news

16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  0 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  2 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  10 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  7 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  52 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчисини олиб келмоқчи  5

Умид Аҳмаджонов: "Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман" News

Умид Аҳмаджонов: "Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман"

Аввал хабар берилганидек, Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади.

Мазкур тест- синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилиши ва натижалари таҳлил қилиб борилиши кўзда тутилганди.

Бу чора-тадбирлар Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш, терма жамоаларимиз учун муносиб номзодларни етказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Суперлига клублари футболчилари ўтган мавсумдан кейин дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар эълон қилинганди.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишмоқда.

Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шу пайтга қадар 6та клуб нормативларни топширди.

Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов нормативларни футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиб бориш мунтазам равишда амалга оширилиб, бу жараён терма жамоаларимизнинг фойдасига ишлашини айтиб ўтди.

“Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш мақсадида  улардан нормативлар қабул қилиш амалиётини ўзбек футболи тарихида биринчи марта йўлга қўйдик. Суперлига клублари ўтган йил дастлабки нормативларни топширишган ва натижалар анча салбий чиққанди. Ўшанда барча клублардаги футболчиларга февраль ойигача муҳлат берилиб, янги мавсум бошланишидан аввал улардан яна бир бор нормативлар қабул қилиниши эълон қилинганди.

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Илмий-методик гуруҳи мутахассислари футболчилардан иккинчи нормативларни қабул қилишни бошлаб юборишди. Ҳозиргача 6та клуб футболчилари нормативлар топширишди. Биринчи нормативлар билан иккинчи нормативлар натижаларини солиштирганда 30-40га яқин футболчининг натижаларида ижобий томонга ўзгариш бўлмаганини кўриш мумкин. Агар футболчилар ўз устиларида ишлашмаса, жисмоний ҳолатларини яхшилаб боришмаса, белгиланган лицензияларни олишмайди. Ҳар бир футболчининг жисмоний ҳолати ва натижаларини шахсан ўзим назорат қилиб боряпман.

Терма жамоаларимиз Халқаро майдонларда натижа кўрсатишини, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларига йўлланма олишини истасак, биринчи навбатда, футболчиларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилашимиз зарур”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика