Latest news

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  1 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  45 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  35 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ" News

Умид Аҳмаджонов: "Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ"

Бугун Миллий олимпия қўмитасида янги мавсум олдидан Суперлига ва Про-лига ҳакамлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов ва бошқа ЎФА мутасаддилари иштирок этишди.  
 
Йиғилишда сўзга чиққан Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.
 
“Ҳакамларимиз савиясини ошириш учун Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказмоқдамиз.
 
Жорий мавсумдан бошлаб  бошқарган учрашувлари учун яхши баҳолар олган ҳакамлар Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан рағбатлантирилиб борилади. Аксинча, қўпол хатоларга йўл қўядиган ҳакамлар эса қайтиб Суперлига ўйинларига қўйилмайди, улар Про-лига мусобақасида ҳакамлик қилишади ҳамда юқори лига учрашувларини бошқаришга муносиб эканликларини бошқатдан исботлашлари керак бўлади.  


 
Мақсад ҳакамларимиз ўйинларни холис ва адолатли бошқаришсин, турли қинғирликлардан узоқроқ юришсин. Ҳакамларнинг ҳаракатлари мунтазам равишда махсус инспекция томонидан назорат қилиб борилишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. Қинғир ишларларга аралашадиган ҳакамлар қаттиқ жазоланади.  
 
Учрашувларни бошқариш учун жойларга боришганида, ҳакамларга нисбатан ҳурмат юқори бўлсин. Ҳакамларга четдан босим ўтказишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Клуб раҳбарлари, вакиллари ким бўлишидан қатъий назар агар ҳакамларга босим ўтказишга уринишса, ЎФА томонидан жазоланади. Жорий мавсумдан бошлаб ҳакамларнинг ўйинларга бориш-келиш, меҳмонхона харажатлари барчаси ПФЛ томонидан қоплаб берилади. Мақсад - ҳакамлар дахлсиз бўлсин. Ўз ишини сидқидилдан бажарсин. Фақат Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбарияти ҳакамлар ишини назорат қилади ва уларни баҳолаб боради.  
 
Равшан Эрматов бутун дунёда ҳурматга сазовор ҳакам. У эндиликда Суперлига ва Про-лига ҳакамларига кураторлик вазифасини бажаради. Ўзининг катта тажрибаси ва маҳорати билан бошқа ҳакамларга ҳам малака оширишга ёрдам беради. Ҳакамларимиз фақат Ўзбекистон доирасидаги учрашувларда ишламай, ФИФА ва ОФК таснифидан ўрин олган ўйинларда кўпроқ ишлашларига эришишимиз зарур. Бунинг учун ҳар бир ҳакам ўз устида кўп ишлаши, меҳнат қилиши талаб этилади. Шундагина ривожланиш, ўсишни кузатиш мумкин бўлади”, - деди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика