Latest news

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  6 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  60 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади News

Умид Аҳмаджонов футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади

Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини табриклади.

“Хитой Тайпейида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида муносиб иштирок этиб, бронза медалларини қўлга киритганингиз билан Сизларни табриклайман! Олимпия терма жамоамизнинг ОСиё чемпионатида юксак натижасидан кейин мамлакатимиз футзал бўйича ҳам Осиёда ўз ўрнига эга эканини исботлай олганингиз учун Сизларга катта раҳмат!

Бутун мусобақа давомида катта шижоат ва юксак ватанпарвалик намунасини кўрсатиб, баҳсларда бор кучингиз билан ҳаракат қилганингизни барча мухлислар гувоҳи бўлишди. Айниқса, бронза медаллари учун Ироқ терма жамоасига қарши кечган ўйинда таркибдаги барча футзалчилар иродали ўйин намойиш қилиб, Осиё чемпионатининг совриндорига айланганингиз барчамизни чексиз хурсанд қилди.

Эндиликда бўлғуси мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этиб, юртимиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилишда давом этасизлар, деган умиддаман”, - дейди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика