Latest news

10:19Дарвин Нуньеснинг "Ал Ҳилол"даги маоши маълум  0 09:48"Челси" Жексонга нарх белгилади  1 09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  3 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  6 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  4 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  1 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0

Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерациясида News

Умид Аҳмаджонов Франция футбол федерациясида

Умид Аҳмаджонов бугун Франция футбол федерациясига ташриф буюрди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Испанияда расмий ташриф билан бўлиб, бир қатор мутасаддилар ва мутахассислар билан учрашгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси мутассаддилари - Франция футбол федерацияси Президенти маҳками бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари, Ташқи алоқалар ва институтлараро алоқалар бошқармаси бошлиғи Эмили Домс ва Франция футбол федерацияси Техник директори Филип Монтаньер билан учрашди.



Учрашув давомида болалар футболи бўйича франциялик мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, юртимиздаги ёш футболчиларни Франция жамоаларига жалб қилиш, Суперлигада иштирок этадиган жамоаларнинг савиясини ошириш, уларнинг иш фаолиятини Европа андозалари асосида йўлга қўйиш мақсадида клублар бош директорлари ва академиялар раҳбарларини Парижга малака ошириш ва тажриба ўрганишга юбориш бўйича келишувга эришилди.


Бундан ташқари, шу йилнинг апрель – май ойларида Франция футбол федерацияси, Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва Франция Спорт вазирлиги мутахассисларидан ташил топган делегация юртимизга ташриф буюриши кўзда тутилган. Улар Суперлига клубларининг маркетинг бўйича мутахассислари иштирокидаги семинарларида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, клубларимизнинг маркетинг бўйича фаолиятини самарали йўлга қўйишга ёрдам беришади.

Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика