Latest news

13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  5 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  39 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1

Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Майдонда боримни беришим керак" News

Умарали Раҳмоналиев: "Рубин" ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Майдонда боримни беришим керак"

"Рубин" янги аъзоси жамоага ўтиши ва янги клубдаги илк таассуротлари ҳақида гапирди.

- "Рубин" варианти қандай пайдо бўлди? Ҳис-туйғулар қандай?

- Бу ерда мени яхши кутиб олишди, ҳаммаси зўр. Агент менга "Рубин" варианти борлиги ҳақида гапирди. Мураббий ва жамоадошларим билан маслаҳатлашиб, кетишга қарор қилдим. Ўзимни Россия футболида синаб кўришни истадим. Яширмайман, орзум Европада ўйнаш, "Рубин" эса ўзимни кўрсатишим учун ажойиб имконият. Энди футбол майдонида боримни беришим керак.



- "Рубин" клуби ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ерда футбол учун ҳамма нарса бор. Ташкилотчилик, машғулотлар, умуман, барча шароитлар етарли. База ва кадемияда яхши шароит мавжуд. Қозонни бироз айланиб чиқдим, шаҳар гўзал. Биринчи машғулотни ўтказдим, ўзимни яхши ҳис қилдим.

- Жамоадошларингиз билан танишиб улгурдингизми?

- Ҳа. Безруков билан суҳбатлашдим, у биринчи машғулотда менга катта ёрдам берди. Мураббийлар ҳам зўр қарши олишди, ҳеч қандай муаммо йўқ. Базада Юрий Дюпин билан бир хонага жойлаштиришди, у билан ҳам кўп гаплашдик. У мендан катта ва кўмаклашиб турибди.



- Ёзда "Рубин"га ўтишингиз ҳақида маълум бўлганди. "Рубин"ни кузатиб бордингизми?

- Ҳа, кузатиб бордим. Учрашув ва машғулотларини ижтимоий тармоқлардаги видеолар орқали томоша қилдим. Россияда футбол тажовузкор ва курашларга бой.

- Ўзбекистонда Канте деган лақабингиз бор, дейишади. Демак, бундай футбол сизга бегона эмасми?

- Ҳа. 2015 йил "Бунёдкор" академиясида катта ёшли йигитлар шундай ном қўйишган.

- Қайси позицияда ўйнаш сиз учун қулай?

- Мураббий қарорига боғлиқ. Мен "олтинчи" бўлиб ўйнай оламан, яъни таянчда. Ўзбекистон чемпионати иккинчи даврасида инсайдер позициясида ўйнадим, бу "саккизинчи". Нима бўлганда ҳам, мураббий қўйган позицияга кўникаман.

- Қандай кучли томонларингизни ажратиб кўрсата оласиз?

- Кўпчиликнинг айтишича, кўп меҳнат қилиб, тўпни олиб қўйишда яхши ўйнайман. Менга ўз-ўзимга баҳо бериш қийин.

- Мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Ҳар доим жамоавий мақсадлар устувор. Кейин шахсий мақсадларга эътибор қаратаман. Мен ўзимга ва бутун Ўзбекистонга ўзбек футболчилари Россияда ҳам ўйнай олиши мумкинлигини кўрсатмоқчиман.

Умарали Раҳмоналиев "Рубин" сафига қўшилди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика