Latest news

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  2 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  2 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  23 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

Умар Эшмуродов: "Ўнг қанот ҳимоячимиз Маннонов "Пахтакор"га қарши ўйинда асосий таркибда дебют қилди" News

Умар Эшмуродов: "Ўнг қанот ҳимоячимиз Маннонов "Пахтакор"га қарши ўйинда асосий таркибда дебют қилди"

Кеча Суперлига 3-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг қаршиликлар сардори Умар Эшмуродовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Ўйин тенг бўлди. "Пахтакор" кучли жамоа, аммо биз ҳам улардан қолишмадик. Охиригача курашдик, балки имкониятдан фойдаланганимизда ютиб кетармидик.

- "Насаф" ёш таркиби билан кучли жамоага қарши муносиб ўйнади. Шу темпни мавсум охиригача ушлаб қола оладими?

- Таркибимизда ҳали кўп ёшлар бор. Майдонга тушмаган ўйинчилар ҳам кўп. Улар билан бирга мавсум охиригача темпни ушлаб тура оламиз.


- Ҳумоюн Муртазоев бирга бир вазиятда гол урганида ўйин бошқача кечиши мумкин эди. Кийиниш хонасида унга эътироз бўлдими? 

- Йўқ, бу ўйин. Гол ура олмаслиги ёки гол уриши мумкин. Аксинча йигитлар уни қўллаб-қувватлади. У ҳужумчи, гол уриши керак. Жамоа ютқазгани учун хафа бўлиши табиий. 


- "Насаф" таркибидаги кимларни алоҳида кўрсата оласиз? 

- Ислом Кенжабоев, Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов. Бугун дебют қилган Жўрабек Маннонов. У Суперлигада асосий таркибдаги биринчи ўйинини "Пахтакор"га қарши ўтказди.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика