Latest news

22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   0 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  38 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  15 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  10 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик" News

Умар Эшмуродов: "Ҳавотирга ўрин йўқ, эндигина биринчи учрашувни ўтказдик"

Осиё кубоги Ўзбекистон - Сурия (0:0) учрашувидан кейин терма жамоамиз ҳимоячиси Умар Эшмуродов бугунги учрашув ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

- Бугунги учрашув бўйича фикрларингиз. Қийин учрашув ўтказдик. Бугунги режамиз нега иш бермади?

- Дастлабки учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик, аммо айрим бир жиҳатларда ўйинимиз қовушмади. Биринчи бўлимда яхши ҳужум ташкил эта олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ тўпни назорат қилдик ва вазиятлар яратдик, лекин рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик. Ҳавотирга ўрин йўқ, мусобақа энди бошланди ва биз бор йўғи биринчи учрашувни ўтказдик. Кейинги турларда яхшироқ натижа қайд этишимизга ишонаман.

- Бугун ҳимоя чизиғимиз қандай ўйин ўтказди? Ҳимоячиларимиз учун бугунги учрашув қийин кечдими?

- Сурия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланди ва кам вазиятлар яратишди. Менинг фикримча бугун ҳужумчиларимиз кўпроқ қийналишди, сабаби рақиб тартибли ҳимояланди.

- Кейинги учрашувга терма жамоамиз қайси жиҳатларни кучайтириши керак.

- Кўпроқ иштиёқ ва ишонч бўлиши керак. Ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак, кейинги учрашувларда барчаси ўз жойига тушади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика