Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ икки марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  0 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ" News

Улуғбек Бақоев: "Ваҳимага ҳожат йўқ"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

"Қизиқарли ва ҳаяжонларга бой ўйин бўлди. Стадиондаги ходимларга ва телевизор орқали томоша қилган мухлисларга ўйин ёқди деб ўйлайман. Шахсан ўзимга баҳс манзур келди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Ҳар бир жамоа майдонга чиқишдан олдин рақибини ўрганади. Кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилади. "Қизилқум"ни ҳам ўйинини кўриб чиққандик. Рақиб ҳам бизни ўргангани табиий. Жасур Ҳасановни захирада қолиши унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ. У тўққиз кун ичида учта учрашувда майдонга тушди. Ҳар бир учрашувда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмадик. Нима ҳам дердим бу - футбол. Ваҳимага ҳожат йўқ.

Элёр Орифов қандай жароҳат олганини кўрмай қолдим. Барчасини тиббий кўрикдан ўтганидан кейин биламиз. Умид қиламанки, икки ҳафталарда сафга қайтади.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтиришни истагандик. Лекин, тўғриси ҳозир қўл остимда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу таркибни сақлаб қолиб ёшларни жалб қиламиз.

Нима учун иккинчи рестартдан кейин натижаларимиз пасайиб кетди? Мажбурий танаффусда ўйин ритмини йўқотиб қўйдик деб ўйлайман. "Насаф"га мағлуб бўлдик, "Бунёдкор" билан 3:3 дуранг ўйнадик. Ўйидан-ўйинга кучайиб борамиз. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика