Latest news

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  0 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Улуғбек Бақоев: “Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди” News

Улуғбек Бақоев: “Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди”

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” (1:0) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев қатнашди.

– Биз рақибимизнинг қандай кучга эга эканлигини яхши билардик. “Навбаҳор” Суперлигада медадлар учун курашмоқда, жамоа таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар бор. Шунга қарамай, менимча, мезбонларнинг айрим вазиятлардаги устунликларини инобатга олмаса, ўйин тенг курашлар остида кечди. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашувнинг илк дақиқаларида урган голимиз инобатга олинмади. Ўша вазият бўйича бирор нарса дейиш қийин.Кейин биринчи бўлимнинг қўшимча дақиқаларида бурчак зарбасидан сўнг, мезбонлар гол уришди. Иккинчи бўлимда хавфли вазиятлар ярата олдик. Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин намойиш этишди ва бунинг учун уларга ўз минатдорчилигимни билдираман. “Навбаҳор”ни эса бугунги ғалаба билан табриклаб, жамоага кейинги босқич ўйинларида омад ёр бўлишини тилайман.

“Бухоро”нинг олдига жорий мавсумда клуб раҳбарияти томонидан Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Буни амалга ошириш йўлида ҳаракат қиляпмиз. Умуман олганда, Про лигада 4 та жамоа Суперлига йўлланмаси учун курашмоқда ҳамда мазкур лиганинг 2-давра ўйинлари қизиқарли кечади, деб ўйлайман, - деди Улуғбек Бақоев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.      

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика