Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"
06 jul 2022 01:20
News
Улуғбек Бақоев: "Сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишди"
- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?
- Нима дейишим мумкин. Ўйин бошиданоқ барчаси тескари кетди. Бу футбол. Биз сўнгги ўн икки кун ичида тўртта ўйин ўтказдик. Йигитларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Мухлислар қийин пайтда ҳам футболчиларни қўллаб-қувватлашларини сўрардим. Сабаби, футбол фақат ғалабадан иборат эмас.. Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдимизда иккинчи давра бор. Рақибни ғалаб билан табриклайман.
- Жасур Ҳасанов нега асосий таркибда майдонга туширилмади?
- Лука Чермаль касалхонага тушиб қолди. Унининг кўричаги олиб ташланди. Жасур Ҳасановга эса кетма-кет учта ўйиндан сўнг дам бермоқчи эдим. Жасурни ҳам тушуниш керак, у темирдан эмас.
- Шохруз Норхоновни захирага олаётган пайтингиз у бироз эътироз билдирди..
- Бу эмоция натижасида бўлди. Бўлиб туради. Ҳеч қандай ортиқча нарса бўлмади. У ҳам қисқа муддат ичида учта ўйинда майдонга тушганди. Шу сабаб ҳам уни захирага олдим.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Comments