Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  188 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Улуғбек Бақоев: “Сўғдиёна” ОЧЛда иштирок этишга тайёр" News

Улуғбек Бақоев: “Сўғдиёна” ОЧЛда иштирок этишга тайёр"

19-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев иштирок этди.

“Андижон” турнир жадвалининг сўнгги ўринларидан бирида турганлиги сабабли, бу жамоага сафарда қарши ўйнаш қийин бўлишини аввалдан билгандик. “Андижон” учун ҳам, биз учун ҳам айни пайтда ҳар бир очко олтинга тенг. Ўйлайманки, дуранг адолатли натижа бўлди. “Андижон” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

- Ўйингача мақсадингиз қандай эди? Ғалаба қозонишми ёки дурангми?

- Биз доим майдонга ғалаба учун чиқамиз. Билишимча, бу нормал ҳолат. Ҳар бир жамоа ютишни хоҳлайди. Аммо, футболда доим ҳам сен айтганинг бўлавермайди. Бироқ, бугун майдонга ғалабани кўзлаб чиққандик, лекин якунда дурангга эришдик.

- Қайд этилган натижадан қониқдингизми?

- Қониқдим десам ҳам бўлади, қониқмадим десам ҳам бўлади. Сабаби, ҳар бир очко учун кураш олиб бораётган жамоадан очко олиш яхши, албатта. Бу мени қониқтирди. Лекин қониқмаган жиҳатим шундаки, ўйин якунларида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз алам қилди. Мана шу икки омиллар қониқишим ва қониқмаслигимга сабаб бўлди.

-“Андижон” жамоасининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Майдоннинг ҳар бир қарич жойи учун кураш олиб борадиган тартибли жамоа деб айта оламан. Қолаверса, жамоани яхши мутахассис бошқариб бормоқда.

- Жамоангиз иккинчи даврада мағлубиятга учрамасдан келмоқда. Бунинг сабаби нимада?

- Билишимча, жамоанинг ички муҳити яхшилигидан бўлса керак деб ўйлайман. Клубдаги барча бир бирини ҳурмат қилади. Менинг фикримча, мана шу жиҳатлар муваффақиятли одимлаётганимизга сабаб бўлса керак деб ўйлайман.



- Икки-уч йил аввал жамоада молиявий қийинчиликлар борлиги ҳақида жуда кўп ёзишганди. Ҳозирги кунда жамоанинг молиявий аҳволи қандай?

- Молиявий томонларимиз ҳақида маълумот бериш ҳуқуқи йўқ менда. Лекин, шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда муаммоларимиз йўқ.

-Ҳозир жамоангиз учинчи ўрин учун курашиш имкониятига эга. Агар борди-ю, “Сўғдиёна” Ҳалқаро мусобақага йўлланма олса, Жиззах бу мусобақани ўтказишга тайёрми?

- Ўйлашимча, Суперлигада ўйнаётган ҳар бир клуб ОФК мусобақаларида ўйнашга тайёр бўлса керак. Суперлиганинг ҳар бир клуби ОФК талаблари бўйича иш олиб бормоқда. Шулар қатори, биз ҳам тайёрмиз.

- Жамоа сардори Санжар Рашидов сўнгги пайтларда заҳира ўриндиғида қолиб кетмоқда.

- Сўнгги пайтларда жуда кўплаб учрашувларимиз бўлиб ўтди. Шу сабабли, Санжар бироз чарчаб қолди. Қолаверса бугун “Андижон” тўп учун юқори қаватда қандай ўйнашини билганимиз учун Рашидовни заҳирада олиб қолдим.

- Мураббий сифатида учинчи ўринни қўлга киритишингизга ишонасизми?

- Биз ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун чиқамиз. Қолганини вақт кўрсатади.

- “Андижон” бир киши кам бўлиб қолганидан кейин жамоангиз ҳужум қилишни камайтирди. Бунга нима сабаб?

- Кубокнинг қайсидир ўйинида худди шундай ҳолат юз берди. Ўйин сўнггида бир киши кам бўлиб қолган рақибларимиз 95-дақиқада дарвозамизни ишғол этди. “Андижон” бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан, барибир икки ҳужумчиси олдинда эди. Шу сабабли, кўпроқ урғуни ҳимояга қаратдик.


“Андижон” матбуот хизмати

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика