Latest news

08:31"Балки биз чампион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  0 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  5 07:36Суперлига. Бугун тур якунланади  2 03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  1 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  40 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  5 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  12 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1

Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман" News

Улуғбек Бақоев: "Керакли пайтда очко олдик, бироқ натижадан қониқдим дея олмайман"

Coca Cola Суперлигаси 22-тури доирасида "Металлург" майдонидаги дурангдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.

- Турнир жадвалидаги ўрнимизни ҳисобга олган ҳолда Бекободга ижобий натижани мақсад қилиб келгандик. Баҳснинг дастлабки дақиқаларида бизда голга тортадиган яхши вазиятлар бўлди. Айниқса, "Металлург" бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ташаббусни ўз томонимизга оғдиргандик. 

Аммо ўзимизда ҳам четлатиш бўлгандан кейин ташаббусни бой бериб қўйдик. Иккинчи бўлим "Металлург"нинг устунлиги остида ўтди, шу сабабли бугунги ўйиндаги дуранг натижаси биз учун зарур натижа бўлди дея оламан.

Балки натижадан қониқдим дея олмасман, аммо керакли пайтда, сафарда очко олиш керак бўлиб турганди. Биз охиригача курашамиз. Имкониятлар етарлича. Ўз мавқеимизни яхшилашга ҳаракат қиламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика