Latest news

10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истмадим"  14 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  11 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  19 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  5 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  51 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0

Улуғбек Бақоев: "Бухоро"да молиявий инқироз кузатилмоқда" News

Улуғбек Бақоев: "Бухоро"да молиявий инқироз кузатилмоқда"

Суперлиганинг 16-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев клубдаги молиявий инқироз бўлаётганини таъкидлади.

- Жуда иссиқ бўлгани туфайли ўйин қийин ўтди. Футболда ким гол урса ўша жамоа ютади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз эса келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

Саламат Қутибаев ва Санъат Шиховда жароҳат борлиги сабабли уларнинг имкониятларидан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" билан ўйинда олган жароҳатидан сўнг Қутибаев яқинда жарроҳлик столига ётқизилди. Футболчи ҳали тўлиқ тикланиб ургургани йўқ. Санъат Шихов эса тиззасидан жароҳат олган.

Баҳодир Насимовни хорижга, аниқроғи Озарбойжон клубига қўйвордик. Чунки шартномада Насимовга хориждан таклиф тушса қўйиб юбориш банди киритилганди. Шу боисдан ҳам уни текинга Озарбойжон клубига қўйвордик.

Очиғини айтадиган бўлсам, "Бухоро"да молиявий  инқироз кузатилмоқда. Жамоа ва клуб аъзолари маош олишмаяпти. Бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Бу саволга клуб президенти, раҳбарият жавоб бергани маъқул. Бу мени ваколатимдаги масала эмас.

Rating: -36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика