Latest news

09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  0 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  4 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  1 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  6 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  3 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  22 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  28 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  32 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  77 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  16 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  4

Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш" News

Улуғбек Бакаев: "Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш"

"Бухоро" - "Қизилқум" ўйинидан (1:0) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Улуғбек Бакаев: "Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг жамоа тушкун руҳий ҳолатда эди. Сўнгги икки баҳсда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик. Бугунги учрашув учун йигитларга раҳмат айтаман. Ушбу ўйин аввалгиларидек чиройли бўлмасада, ғалабага эришдик. 3 кун аввал Кубок баҳсида иштирок этдик, жисмоний ҳолат бўйича рақиб устунроқ эди. Бўшашганимиз йўқ. Мақсадимиз - Суперлигада жон сақлаб қолиш".

- Станисавлевич ва Холтўраевларни алмаштирдингиз...

- Яқиндагина Кубок ўйинида иштирок этдик, Станисавлевичнинг жисмоний ҳолатида муаммо бўлгани учун унинг ўрнига Хумоюнни туширдик ва тўғри қилибмиз. Бу тактик ўзгартириш эди.

- Бугунги баҳсда иштирок этган йигитларингизга неча баҳо қўйган бўлардингиз?

- Ҳозир баҳо қўйиш... Бугун натижа муҳим. Чунки жамоа тушкун ҳолатда, сўнгги икки баҳснинг сўнгги дақиқаларида гол қўйиб юборганди. Бугун дарвозамизни "қуруқ" сақлаб, ғалаба қозонишни мақсад қилгадик. Вазифа уддаланди.

- Икич ҳақида фикрингиз?

- Юқори даражали футболчилиги кўриниб турибди. Жамоа нолга ўйнадими, демак у яхши ҳаракат қилди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика