Latest news

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди" News

Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Ўйинни анча агрессиясиз бошладик. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса дарвоза тўсинини пойладик, аммо кейин гол ўтказиб юбордик. Ўзимиз ҳам стандарт вазиятдан гол урдик. Йигитларга ҳаракат учун раҳмат айтаман. Дурангга мос ўйин бўлди", - дейди Улуғбек Бакаев.

- Доминик Бегичнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз...

- У бугун анча фаол бўлди. Ҳимоячилар ортига очилишга ҳаракат қилди. У жароҳатдан сўнг майдонга қайтди ва яхши таассурот қолдирди.

- Ширинбой Абдуллаев сўнгги ўйинларда кўп голлар ўтказиб юбораётган эди, аммо у бугун бир нечта вазиятларда жамоани қутқарди. Дарвозабоннинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Дарвозабоннинг вазифаси шу. У бироз руҳий тушкунликка тушиб қолган эди. Биз унга бироз дам бергандик, сабаби спортда бундай ҳолатлар учраб туради.

- Шаҳбоз Жўрабеков кетма-кет учта ўйиндан буён гол уриб келмоқда..

- Биз унинг позициясини бироз ўзгартирдик. Авваллари у ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаётган эди, ҳозир эса биз уни тепароққа, яъни вингер позициясига олиб чиқдик. У яхши дриблинг ва кучли зарбага эга. Зарбалари аниқ бўлаётгани учун, унга кўпроқ зарба беришни кўрсатма бердим.

- Жўрабековнинг голи маҳорат эвазига киритилдими ёки омад?

- Тўпга дарвоза ичига йўллай олгани маҳоратдан далолат.

Rating:    

Comments

+1   
14 jun 10:51:44
Фарход
Шу балани иши юришмади-да, ёки Бухорони иши юришмаяпти-ми. Ёки хамма нарса маблахга бориб такалаяптими ёки уз стадионига уйнамаётганими, САБАБ нимада. ( узи янгисини курмасдан эскисини бузмаслик керак эди ) ОМАД ДА КОМАНДАЙИ БУХОРО. Динамо Самарканд мухлист
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика