Latest news

08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  3 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  0 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  0 07:25МЛС. Месси захирадан майдонга тушиб, ғалаба голини урди  0 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  5 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   51 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26

Улуғбек Бакаев: "Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди" News

Улуғбек Бакаев: "Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди"

Суперлига-2025 дастлабки учрашуви ОКМК - "Бухоро" (2:1) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Барча футбол ихлосмандларини Суперлига старти билан табриклайман ва барчага омад тилайман. Биз бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. ОКМКни Миржалол Қўшоқович кўп вақтдан буён бошқариб келмоқда. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди. Жамоа муносиб ўйин намойиш этди. Иштиёқ ва курашувчанлик бўйича эътирозлар йўқ. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинга қўшилиб кета олмагандек. Ўйин сўнггида ўтказиб юборган голимиз эса жуда аламли бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман" - деди Улуғбек Бакаев бугунги учрашув ҳақида.

- "Бухоро" жамоаси бугун анча курашувчан ва яхши ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувнинг натижаси қанчалик адолатли бўлди деб ўйлайсиз? "Бухоро" бугун мағлуб бўлишга лойиқмиди?

- Фикримча, ОКМК ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмади. Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ўйин давом этади. Жамоам ёмон ўйнамади, гол уришимиз ва ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Биз дурангга муносиб эдик, бироқ сўнгги 3-4 дақиқани унутиб қўйдик ва шу сабабли мағлуб бўлдик. Футболчиларимга эътирозим йўқ. Биринчи тур баҳси ҳар доим қийин кечади, буёғига чемпионат тақвимига киришиб олишимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Асилбек Қаюмовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Қаюмов деярли ҳар бир вазиятда тўпни йўқотди...

- Ҳозиргина шу ҳақда айтиб ўтгандим, фақатгина футболчининг исм-шарифини айтмаган ҳолда. Ўзингиз буни сезибсиз. У тўпни қабул қилиб олган барча вазиятларда тўпни йўқотди. Бунга нима сабаб бўлди, билмайман, балки ўйинга киришиб кета олмагандир ёки майдонга тушишдан олдин етарлича қизиб олмагандир. Бу ҳақда бир нима дейиш қийин. У яхши ўйин ўтказа олмади ва ушбу муаммони ҳал этиш ҳақида бош қотириш керак. Фикрингизга қўшиламан.

- Жамоангиз тезкор гол ўтказиб юборди. Нима деб ўйлайсиз, ўтказиб юборилган тезкор гол жамоангизнинг ўйинга тайёрлаган режасини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Жамоам Суперлига баҳсларига тайёр деб ўйлайман. Руҳий  ва жисмоний ҳолатимиз анча яхши. Таркибимиз ҳам ўртачадан баланд деган бўлардим. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезда ҳисобни тенглаштира олдик. Бир нима дейиш қийин. Ўйлайманки, ўйин дурангга қараб кетаётган эди. Тўғриси, менинг фикримча ўша вазиятда фол бор эди. Ҳар бир жамоанинг ўз фикри бор, албатта. ОКМК бу вазиятда фол йўқ дейди, биз эса аксинча. Ҳакамлар ишини баҳолайдиган органлар ушбу вазиятни кўриб чиқишади ва якуний қарор чиқаришади.

- "Бухоро"нинг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай? Йиғилган таркибдан қанчалик қониқяпсиз?

- Анча яхши жамоага йиға олдик. Биз "тўрт" баҳоли таркиб йиғдик. ОКМК ҳам анча жиддий рақиб эди. Улар ҳар мавсумда медаллар учун курашади. Чемпионат анча қизиқарли ва курашларга бой кечади деб ўйлайман. Сўнгги дақиқадаги голлар ва бундай ўйинлар сони кўп бўлади дея тахмин қилишим мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика