Latest news

01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  1 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  12 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0

Улуғбек Бакаев: "Бизда ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ" News

Улуғбек Бакаев: "Бизда ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ"

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида...

- Ўйинни жуда ёмон бошладик. Агрессия етишмади, ҳаммаси оқ-қора тусда эди. Балки, бу психология билан боғлиқдир. Мағлуб бўлишдан қўрқиш оқибати бўлиши ҳам мумкин. Ўйинга келсак, гол урдик, кейин хатога йўл қўйдик. Дуранг натижа қайд этдик, бироқ ҳаёт давом этади. Бир очко ҳам биз учун муҳим саналади. Биз охиригача курашамиз.

- Пенальти ҳақидаги фикрингиз?

- Ҳакам пенальти белгилаган бўлса, демак, шундай. Улар ВАРни кўришди, демак, бунга асос бўлган. 

- "Бухоро" кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатмоқда. Лекин ўртамиёна жамоалар билан ўртача ўйин кўрсатмоқда. Бунга сабаб нима?

- Ҳозиргина шу ҳақда гапирдик. Психология, мағлубиятдан қўрқиш ёки бошқа сабаб бўлиши мумкин. Биз ҳар бир ўйинга айнан рақибдан келиб чиқиб тайёрланамиз. Бунақа ўйинлар учраб туради. Жамоа кучли рақибга қарши кучли иштиёқ билан ўйнайди. Балки, сабаб шундадир. "Сурхон"ни ўртамиёна жамоа демоқчи эмасман, улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Биз ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Катта эҳтимол бу психологик сабаб билан боғлиқ. 

- Ҳакамлик борасида сўрамоқчи эдим. Охирги учрашувларда ҳакамларнинг қарорлари бўйича уларга норозилик кайфиятидаги шикоятлар йўлланмадими? Бу оддий нарса эмас, жамоа очко йўқотяпти, Про лигага тушиб кетиши мумкин...

- Биз ўйинни, рақиб ҳаракатларини, футболчининг ўйинини муҳокама қилишимиз мумкин, аммо ҳакамларни муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ. Уларда махсус комиссия бор. Ҳакам пенальти белгиладими, демак, бунга асос бўлган. Бизда ҳакамларнинг қарорларини муҳокама қилиш ҳуқуқи йўқ. 

- Жамоада психолог фаолият олиб бориляптими? Умуман жамоада психологга эҳтиёж борми?

- Бизда яхши коллектив шаклланган. Жамоа ички муҳити ҳам ажойиб. Ўйинчиларга машғулот бўйича ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўйин эса бу бошқа даража. Ҳар бир ўйинчи ғалаба қозонишни чин дилдан истамоқда. Улар Суперлигада қолишни исташади. Психологик масала бўйича, албатта, иш олиб борамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика