Latest news

15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  2 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  4 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  4 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  21 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  4 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  3

Улар энди бошқа даража News

Улар энди бошқа даража

Халқаро майдонларда кураш олиб бораётган иккала клубимизнинг ҳам омади юришмаяпти.

ОЧЛ Элит муобақасида қатнашаётган "Пахтакор" бугун 6-ўйинини ўтказади. Шу пайтгача бешта баҳсда майдонга тушган "шерлар" уч дуранг ва икки мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати 1-3. Биламизки, Элит турнир Ғарб минтақасида 12та жамоа кураш олиб бормоқда. Ҳозирча 10-ўринда бораётган "Пахтакор" агар бугун ғалаба қозонса кучли саккизликка кириб олади, негаки айнан кучли саккизликдаги жамоалар плей-оффга йўл олади.

Осиё чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби "Ал Айн"да ҳам вазият яхши эмас. Бу жамоа ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Ал Айн" ҳисобида бешта ўйиндан кейин бир дуранг ва тўрт мағлубият бор. Тўплар нисбати 9-17. Бу томондан олиб қарасак, бугун "Пахтакор" бемалол ғалаба учун ҳаракат қилса бўлади.

Нуфузи бўйича Элитдан кейинги ўринда турадиган ОЧЛ 2 мусобақаси иштирокчиси "Насаф" эса турнир билан хайрлашиб бўлди. Агар жамоа ўтган тур "Ал Ҳуссейн"ни мағлуб этганида яхши имкониятга эга бўларди, бироқ ҳозирча 4 очко жамғарган "Насаф" эртага "Шабаб Ал Аҳли"ни мағлуб этган тақдирда ҳам иккинчи ўринга кўтарила олмайди.

Пасайиш йили

Бу йил ўзбек клублари учун пасайиш йили бўлди. Яхши, ёш футболчилар етишиб чиқмади. Ички чемпионатда интрига у қадар кузатилмади. Биз учун ойна вазифасини бажариб бераётган халқаро мусобақалар ҳам буни ўзида акс эттириб келмоқда. Авваллари "Пахтакор" ОЧЛда ҳар тугул ўзини кўрсата оларди. "Насаф" учун эса ОФК Кубоги ўз мусобақасига айланиб қолганди. Лекин бу мавсум нимадир бўлди-ю, "Пахтакор" ва "Насаф" анча кучсизланиб қолгани кўринди.

Тўғри, "Насаф" Суперлига чемпионлигини қўлга киритди. Аммо бунинг учун ўта кучли рақобатни енгиб ўтди дея олмаймиз. "Пахтакор" ва "Навбаҳор"да юз берган мураббийлар муаммоси, ОКМКда юзага келган кадрлар муаммоси "Насаф" фойдасига ишлади ва "аждарлар" бундан унумли фойдаланиб қолишди. Чемпион жамоа фақат Ўзбекистонда эмас, балки халқаро даражада ҳам Ўзбекистон номидан зўр ўйнаб бериши керак. Лекин "Насаф"нинг ОЧЛ 2да омади келмаяпти. 

Бу нима билан боғлиқ? Аввало футболчилар салоҳияти билан. Биз бир нарсани тушуниб етишимиз керак, айниқса ОЧЛ Элит бошқа даражага кўтарилиб бўлди. Энди бу пули борлар ва кучли футболчилар ўйнайдиган мусобақага айланади. Пули кам жамоалар ҳамда кучсиз футболчиларга "нон" йўқ. Демак, ОФК бежизга бизга 1+1 ўрин бермаган экан.

Хавотирли келаси йил

Келаси мавсум "Насаф" чемпион сифатида ОЧЛ Элитда қатнашади. Кубок соҳиби "Андижон" эса ўз омадини ОЧЛ 2да синаб кўради. Келаси йил мусобақа янада кучайиши ҳамда эътибор ортишини ҳисобга олсак, "Насаф" ва "Андижон" қандай тайёргарлик кўради ва Ўзбекистон номидан қандай қатнашади - бу бир қатор саволларни келтириб чиқаради.

Ҳозирги ҳолат шуни кўрсатяптики, биз ОФКдан 1+1дан бошқасини талаб қила олмаймиз. Қолаверса клубларимиз тўплаётган баллар ҳам 1+1дан ортиғига тортмаяпти. Чунки футбол ўйнашни тўхтатиб қўйдик. Олдинлари ёшлар ўзини кўрсатиб, ярқ этиб порларди. Лекин ҳозирги ёшларнинг кўзи олов йўқ. Ё ҳаммани смартфон буздими?

Терма жамоамизнинг ЖЧ саралашдаги энг катта ютуғи ва таянчи легионерлар бўлиб турибди. Агар терма жамоа фақат маҳаллий футболчилардан иборат бўлганида биз ҳозир 2-ўринда бўлмасдик. Чунки маҳаллий ўйинчиларда кучайиш, йил сайин ўсиш кўринмаяпти. Битта қандайдир поғонага чиққиб кейин тўхтаб қолишяпти. Яхшиям бахтимизга легионерлар бор, улар ҳатто Катанецсиз ўйнаб ҳам керакли очколарни йиғиб беряпти. Катанец таркибни танлаяпти, футболчилар футбол ўйнаяпти. Ҳозирги терма жамоамиз ўйини ва ютуғи шунда.

Кападзе, Жепаров, Одил Аҳмедов каби собиқ футболчиларнинг ёшлиги ёдингиздами? Улар ўйинга чанқоқ бўлиб туришарди. Кападзе-Жепаров тандеми айниқса Осиёда зўр иш берган йилларни кўрдик. Одил Аҳмедов ёшлигидан Чемпионлар Лигасида ўзини кўрсата олганди. Нега ҳозир шунақа футболчилар етишиб чимаяпти? Нега биз халқаро ўйинларга ўйин ўтса бўлди қабилида қарай бошладик? Бу кетишда келаси йил "Андижон" ва "Насаф"дан нима кутамиз? Ё қатнашиб берса бўлдими? Бу каби саволларга бугундан жавоб изламасак, эртага кеч бўлади.

Х.Холиқов.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика