Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  22 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  4 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  6 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари News

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" жамоаси бу турда меҳмонда "Бухоро" билан куч синашди. Про лигада 5 та тур ортда қолдики бу икки жамоанинг дарвозасига ҳали ҳеч ким йўл топа олгани йўқ. Айниқса муборакликлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев аввалги учрашувларда бўлгани каби "Бухоро"га қарши ўйинда ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган кипер тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси - Сергей Петров ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси ўтган турда "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлди. "Шунқорлар" шу куни украиналик ҳужумчи Сергей Петров томонидан амалга оширилган хет-трик эвазига сафардан уч очко билан қайтди. Петров бундан ташқари жорий йилда битта учрашувда 3 та гол урган илк футболчига айланди. Шубҳасиз у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи - Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал"нинг Про лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Жамоа 5-турда Тошкентда "Бухоро" майдонидан ортга 1 очко билан қайтди. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтганига қарамасдан Асрор Алиқулов шогирдлари тартибли ўйини билан рақибга имконият қолдирмади. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика