Latest news

22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  17 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  32 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1

Украина ЖЧ-2030 ўйинларини қабул қилади? Испания ва Португалия билан қўшма ариза топшириш имконияти қандай? News

Украина ЖЧ-2030 ўйинларини қабул қилади? Испания ва Португалия билан қўшма ариза топшириш имконияти қандай?

Тафсилотлар маълум бўлди.

Нима бўлди?


Украина 2030 йилги Жаҳон чемпионатини қабул қилиш учун Португалия ва Испания билан биргаликда қўшма ариза беради. Бу ҳозирча The Times инсайди, аммо манбанинг хабарига кўра, 5 октябрь куни бу ҳақда ФИФА штаб-квартирасидаги матбуот анжуманида федерациялар вакиллари эълон қилишлари керак.



Материалдан баъзи қизиқарли тафсилотлар:


— Ариза Украина президенти Володимир Зеленский ҳамда Португалия ва Испанияда миллий ҳукуматлари томонидан тасдиқланган.


— Хавфсизлик кафолати борасида саволлар ҳам тилга олинган. Аммо, The Times'нинг ёзишича, 2030 йилга келиб Украина ҳудудидаги босқин якунланади ва инфрастркуктуралар тикланиш жараёни бошланади.

— "Ҳамкорлар футбол мамлакатдаги тинчликни тиклаши мумкинлигига умид билдиришди", — дейилади материалда.

— Украинанинг мусобақа гуруҳ босқичидаги бир нечта ўйинларни ўтказа олиши кутилмоқда.



Имкониятлар қандай?

2020 йилда Испания ва Португалия биргаликда Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун ариза беришди. Испаниянинг 14та, Португалиянинг 3та стадионни тақдим этиши режалаштирилган эди. Украина қўшилган тақдирда квоталар қандай бўлади — буниси ҳозирча жумбоқ. The Times'нинг таъкидлашича, Украинанинг қўшилиши бу аризани Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун фаворитга айлантиради. Хусусан, УЕФА президенти Александер Чеферин ташкилот Испания ва Португалияга турнир мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишга ёрдам беришини айтди.



Аммо, жиддий рақобатчилар ҳам бор. Масалан, Лотин Америкаси мамлакатлари бўлмиш Аргентина, Чили, Уругвай ва Парагвай қўша ариза беришган. Бу ерда чиройли воқеа рўй бериши мумкин, сабаби 1930 йилда илк Жаҳон чемпионатини айнан Уругвайда ўтказилган. Мусобақани 100 йил ўтганидан сўнг ўша ерда ўтказиш рамзий маънода бўлади. Бекорга мамлакат ҳужжатларида ўша йилги ЖЧ финали ўтказилган Монтевидеодаги стадион кўрсатилмаган.


Яна бир қўшма аризани Греция, Саудия Арабистони ва Миср биргаликда беришган. Бу блок бир йўла уч континентал федерацияларнинг қўллаб-қувватлаши билан кучли. Бироқ, халқаро ташкилотларнинг Саудия Арабистониша инсон ҳуқуқлари борасидаги саволлар ЖЧнинг ушбу мамлакатларда ўтказиш имкониятини пасайтиради. Мусобақа муддати ҳам масала — ушбу йилда бўлаётганидек, ўша пайтда қишда ўтказишга тўғри келади.



ЖЧ-2030га Марокаш ҳам даъвогарлик қилади — мамлакат ўз хоҳишини 2018 йилдаёқ билдирганди.


Ҳозирча ФИФА президенти Жанни Инфантино расман ҳеч қайси аризани тасдиқламади.


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика