Latest news

20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  0 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  2 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  1 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  9 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда? News

Украина ҳамда Бразилия терма жамоаси устозлари ярим финал олдидан қандай фикрда?

Украина футзал терма жамоаси бош мураббийи Олександр Косенко ва унинг бразилиялик ҳамкасби Хавьер Маркиньос футзал бўйича ЖЧ ярим финал учрашуви олдидан қуйидаги фикрларни билдирди.

"Бразилия жуда кучли жамоа. Улар жаҳон чемпиони бўлиш борасида рекордчи ҳисобланади. Менимча, Бразилия кубок учун асосий фаворитдир. Уларда исталган жамоага бошоғриқ бўладиган жуда кўп ўйинчилар бор. Биз ўз услубимизда ўйнашимиз ва бор кучимизни ишга солишимиз керак", – деди Косенко. 



"Ярим финал олдидан ҳеч қандай босим ҳис қилмаяпман. Биз оптимист кайфиятдамиз ва буни мундиаль сўнгига қадар сақлаб қолмоқчимиз. Агар босимни ҳис қила бошласак, ўз моҳиятимизни унутиб қўйишимиз мумкин.

Украина малакали жамоа ҳисобланади. Улар бежиз ярим финалга қадар етиб келмади. Бўлажак учрашувга жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Рақибимиз қайси жамоа бўлишидан қатъи назар ўз шиддатимиз, ўз ўйинимизни сақлаб қолишимиз даркор. Ушбу мундиалда уч йил давомида қандай тайёргарлик кўрганимизни намойиш этмоқчимиз. 

Бизни ҳужумкорликка урғу қаратишимизни кўп айтишади, лекин биз эътиборни ҳимоядан бошлаганмиз. Ҳимоя — энг кучли қуролимиз. Ишончли мудофаа ушбу босқичга етиб келганимиздан далолат беради, бироқ тўхтаб қолмаймиз. Турнирда рақиблар қийинлашиб боргани сайин ҳимояланиш ва ҳужум қилишнинг бошқача услубларини такомиллаштириб борамиз.

Яна бир бор айтаман, сўнгги уч йил давомидаги тайёргарлигимиз ва мақсадимиз турнир давомида бизга мотивация бўлмоқда. Шу билан бирга, барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. Бошқа жамоаларга бўлган ҳурмат ўз жамоамизга ҳурмат демакдир", – деди Маркиньос.  



Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашуви бугун "Ҳумо Арена"да 20:00 да старт олади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика