Latest news

21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  53 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  3 21:08"Фиорентина" — "Ювентус". Де Хеа, Тьюрам ва Коло-Муани асосий таркибда  1 21:02Февзи Давлетов: "Бор масъулиятни мураббийлар штаби зиммасига оламан"  6 20:45Ҳаким Фузайлов: "Ҳозирча хулосалар учун эрта"  0 20:35АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни, "Фулхэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  11 20:31"Ливерпуль" — "Ньюкасл". Англия лига кубоги финали учун таркиблар маълум  4 20:01Суперлига. ОКМК - "Пахтакор" 1:0 (матнли трансляция)  20 19:37"Зоб Ахан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  1 19:16РПЛ. "Рубин" ўз уйида "Нижний Новгород"ни қийинчилик билан мағлуб этди, Ашурматов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:02"Рома" — "Кальяри". Таркиблар маълум  18 18:35А Серия. "Наполи" меҳмонда чемпионат аутсайдерини мағлуб этолмади ва муҳим очколарни бой берди  9 18:13Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?  17 17:48Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди  22 17:31Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол  11

"Украина фуқаролигини таклиф қилишди. Лекин болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни истаганман". Марлен Чобанов билан интервью News

"Украина фуқаролигини таклиф қилишди. Лекин болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни истаганман". Марлен Чобанов билан интервью

Одатда интервью олиш учун ички чемпионатимизда тўп тепаётган, кўпчиликка маълум бўлган футболчилардан ташқари янги номларни ҳам излашга ҳаракат қиламиз.

Бугунги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнаси вақтида Украинанинг "Оболонь" клубидан "Пахтакор"га кўчиб ўтган Марлен Чобанов. Барчангиз ўйланиб қолганингиз табиий, қизиқ у ким экан? Юқорида таъкидлаганимиздек яна бир янги ном. 20 ёшга тўлган ҳимоячи "Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналади. Кейинчалик Украина клубларида футбол билан шуғулланишни давом эттирган Марлен 2017 йилдан бошлаб Киевнинг "Оболонь" жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб машғулотларда иштирок этган Чобанов билан клуб икки йиллик келишувга эришди. "Шерлар"нинг "Рига" билан ўйинидан сўнг Марленни суҳбатга чорладик. 

- Марлен, келинг дастлаб болалик йилларингиз, футболга кириб келишингиз тарихи ҳақида гапириб берсангиз. Аксарият ҳолларда бундай савол билан энди етишиб чиқаётган ёш футболчиларга юзланамиз...

- Ассалому алейкум. Мен Тошкент шаҳрида туғилганман. Олти ёшга тўлганимда отам "Пахтакор" клубига олиб борганлар. 13 ёшимда эса Львовга кўчиб ўтдик. 

- Билишимизга қараганда, "Пахтакор"да Темур Олимхўжаев қўл остида шуғулланган экансиз. Ушбу мутахассис ўзбек футболига кўплаб футболчиларни етказиб берган. Ҳусусан, айни пайт "Спартак"да тўп тепаётган Остон Ўруновнинг ҳам мураббийи ҳисобланади...

- Ҳа, ҳаммаси тўғри. Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги жамоада шуғулланганман. Уларнинг шогирдлари ҳозирда кўплаб жамоаларда топилади. 

- Украинага қандай қилиб бориб қолдингиз? У ердаги саргузаштларингиз қай тариқа кечди?

- Дастлаб Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига жалб қилинишни бошладим. Менда ўша пайтда Киевнинг "Динамо" клуби академиясига бориш имконияти юзага келди. Таклифни қабул қилдим. Умуман олганда Украинадаги фаолиятимдан ажойиб хотиралар қолди. 

- Футбол сиз учун нима? Учта сўз билан ифодалаб бера оласизми?

- Футбол мен учун: ҳаётим мазмуни ва олдимга қўйган мақсадим. 

- Ўзбекистонда туғилиб сўнг бошқа мамлакатга кўчиб кетган футболчилар ҳақида кўп эшитганмиз. Кўп ҳолларда улар фаолиятларини хорижда давом эттиришган ва ўша мамлакат фуқаролигини таклиф қилишган. Сизга Украинада мамлакат фуқаролигини таклиф қилишдими? Агар шундай вазият юзага келган бўлса, сиз қандай муносабатда бўлдингиз?

- Ҳа, менда кўплаб вариантлар, олдимда турли туман таклифлар бор эди. Боиси кўп вақтимни Украинада ўтказдим. Фуқаролик таклиф қилишди, лекин мен болалигимдан Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнашни орзу қилиб келганман. Чунки, бу менинг ватаним. 

- "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Орада кўп вақт ўтгач клубга қайтдингиз. Жамоада қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Шак-шубҳасиз клубда жуда катта янгиликларга гувоҳ бўлдим. Ижобий томонга ўзгаришларга қўл урилгани сезилиб турибди. Жамоа ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган. Олдинга қараб ривожланмоқда, дея оламан.

- "Оболонь"даги фаолиятингиз давомида сизда кучлироқ жамоаларга ўтиш имконияти бўлдими? "Пахтакор"га ким таклиф қилди?

- Ҳа, Украинанинг ўзидан шунингдек бошқа чемпионат жамоаларидан чорловлар келиб тушди. Аммо, ҳозир бу ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Айни паллада менинг вазифам Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаси бўлмиш "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Шундай экан бошқа нарсалар ҳақида ўйламайман. "Пахтакор"га клуб раҳбарлари таклиф қилишди. Бош мураббий Питер Хюистра билан ишлаш мароқли, деб айта оламан. 

- Жамоа куни кеча БАА йиғинини якунлади. У ерда "Зенит", "Спартак" каби кучли ва номдор жамоаларга қарши назорат ўйинларини ўтказди. Йиғиндан қандай хулосалар чиқарилди?

- Йиғин якунига етмоқда. Хориждаги машғулотларда кўп ишладик, меҳнат қилдик. Ўртоқлик учрашувларидан сўзсиз катта тажриба тўпладик. Бундай рақиблар билан ўйнаш ҳамиша ёқимли ва фойдали бўлган. Шу орқали биз ўз ҳолатимиз қандайлигини кўриб оламиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди




Реклама



Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика