Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ"
30 sep 2024 02:17
News
Украина бош мураббийи: "Бразилия ҳақида ўйлаганимиз йўқ"
"Бугун жуда қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Менимча, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Биз ярим финалдамиз, яъни дунёнинг энг кучли тўрт жамоасидан биримиз.
Жамовий ҳамжиҳатлигимиз ғалабада муҳим рол ўйнади. Бундай даражадаги беллашувларда фақатгина жамоавий ғалабага эришиш мумкин.
Кейинги рақиб — Бразилия ҳақида ўйлаб кўрганимиз йўқ, сабаби аввал Венесуэлани мағлуб этиш лозим эди. Бор эътиборимиз бугунги учрашувга қаратилганди. Кейинги рақибни энди ўрганиб чиқамиз.
Шу ўринда мухлисларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Украинадаги вазият барчага маълум. Буни сўз билан ифодалаб бўлмайди. Буни шунчаки ҳис қилиш керак. Биз яқинларимизнинг далдасини, матонатини ҳис қилиб турибмиз ва мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлови туфайли яхши натижага эришяпмиз", деди Косенко.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси ярим финалда Бразилияга қарши баҳс олиб боради.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments