Уилфрид Заа тез орада "Галатасарой" футболчисига айланади
23 jul 2023 21:37
News
Уилфрид Заа тез орада "Галатасарой" футболчисига айланади
Футболчи "Кристал Пэлас"ни тарк этишга яқин.
"Галатасарой" клуби Уилфрид Заани ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ушбу трансфер амалга ошиши шунчаки вақт масаласи эканлигини маълум қилди.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, икки томон ўзаро келишиб олган. Ҳужжутлар тез орада имзоланади. "Галатасарой" тиббий кўрикни режалаштирмоқда. Уилфрид Заа ва "Галатасарой" уч йилик шартнома имзолашади.
Заа "Кристал Пэлас" тарбияланувчиси бўлиб, у ерда 13 мавсум ўтказди. 30 ёшли ивуарлик футболчи сўнгги мавсум барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Олдинги икки мавсумда у жамоанинг энг яхши тўпурари бўлганди.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments