Latest news

23:49Иньиго Мартинес "Барса" ҳақида: "Ҳеч ким шубҳаланмасин - биз албатта қайтамиз"  0 23:23Мэддисон жароҳати сабаб узоқ муддат майдонга туша олмайди  0 23:10Саудия Арабистони. "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод" (онлайн ҳисоб)  0 22:58Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  8 22:52ЕЧЛ. ПСЖ – "Арсенал". Таркиблар маълум!  24 22:30Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  5 21:58"Марсель" ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  5 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  19 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  7 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  27 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси News

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси

Бугун Англия Премьер-лигасида 10-турга старт берилади.

Тур марказий ўйин билан бошланади. Турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ўзаро "Олд Траффорд"да беллашадилар. Қуйида ана шу учрашувга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 10-тур

"Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм"

28.10.2017, 16:30

"Олд Траффорд"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).

Премьер-лига мухлислари турни супер ўйинни томоша қилиш билан бошлашади. Кўпчилик, МЮнинг "Ливерпуль" билан ўйинидан келиб чиқиб бундай бўлмаслиги эҳтимоли бор дейиши мумкин. Лекин, бугун Моуриньо шогирдлари ўз майдонларида ўйнашади ва "Орзулар театри" "автобус"ни қабул қилмайди. "Қизил иблислар" ҳужумкор ўйин кўрсатишади, "Тоттенхэм" эса исталган баҳсда ўз омадини фақат ҳужумда излайдиган клуб. Бу эса ўйин қизиқарли ва томошабоп ўтишини кафолатлайди.

Мезбонларда жароҳатланган таркиби анча катта: Златан Ибрагимович, Поль Погба, Маруан Феллайни, Майкл Кэррик ва Маркос Рохо. Эрик Байи ва Фил Жонс эса ниҳоят тикланди ва майдонга тушишга тайёр. Катта эҳтимол билан Моур ҳимоя марказида Смоллинг - Байи жуфтлигидан фойдаланади. Лукаку, Мхитарян ва Рэшфорднинг формасини инобатга олсак, лондонликлар ҳимоячиларига бугун анчагина иш топилади.


"Тоттенхэм" таркибида эса бугунги кунда жамоанинг асосий юлдузи ҳисобланган Харри Кейн тиззаости мушакларидаги жароҳат сабаб ўйнай олмайди. Ҳудди шундай шикастланиш Виктор Ванямада ҳам бор. Почеттино бугун учта марказий ҳимоячидан фойдаланади. "Шпорлар" ҳимояси ҳозир Манчестер жамоаларидан кейин энг ишончлиси бўлиб турибди. Ҳужумда Кейннинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмаслиги аниқ. Харрининг йўқлиги бугун қанот ҳужумчиларига қўшимча вазифа юклайди. Сон Хён Мин марказий ҳужумчи ролини бажарса, унга Эриксен ва Аллилар доимий тарзда ёрдам келишлари талаб этилади. Акс ҳолда, рақиб ҳимоячилари қитъадошимизга имкон бермаслиги мумкин.

Ўтган турда "Хаддерсфилд"дан мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олган МЮни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ҳафта ўртасида Лига кубогида "Суонси"нинг мағлуб этилиши ўйинчиларга кайфият қўшгани аниқ. "Тоттенхэм" эса Лига кубогида ҳамшаҳари "Вест Хэм"га 2:3 ҳисобида ютқазиб йўқди. Кейнсиз ўтган биринчи ўйиндаёқ жамоа ютқазди.

АПЛ турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринда бораётган жамоалар баҳси уик-энд безаги бўлиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа жорий мавсум кучли ўйин кўрсатмоқда. Кўрамиз, бугун кимнинг кўчасида байрам бўлар экан.



Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада "Тоттенхэм"га қарши охирги 25та уй учрашувидан 20тасида ғалаба қозонган (20 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият);

- "Шпорлар" шу йилнинг 14 майида МЮни "Уайт Харт Лейн"да 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Бугун ҳам бу ишни уддалашса, "қизил иблислар"дан биринчи бор кетма-кет икки ўйинда устун келган бўлишади;

- Маурисио Почеттино АПЛда ҳаммадан ҳам кўпроқ Жозе Моуриньога ютқазган - 4 маротаба.



Мураббийлар фикрлари:

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Биз уйда кучли ва ишончли жамоамиз. Бу сафар ҳам ўшандай бўлишига ҳаракат қиламиз".

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Кейннинг ўйнамаслиги баҳона эмас. Бизда Фернандо Льоренте, Сон Хён Мин ва яна вариантлар бор. Жамоа учун энг маъқул қарорни қабул қиламиз".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика