Latest news

13:33Иско жиддий жароҳат олди  0 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  2 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  0 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  2 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  5 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  5 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  3 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  28 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0

Уэйн Руни: "Сити"га қарши ўйин мавсумнинг энг муҳим баҳси бўлмайди" News

Уэйн Руни: "Сити"га қарши ўйин мавсумнинг энг муҳим баҳси бўлмайди"

"Манчестер Юнайтед" жамоаси сардори Уэйн Руни мавсум старти ҳақида ўз фикрларини билдирди.


- Моуринью "Челси"да соврин ютган дамларда жамоа мавсум стартини кўнгилдагидек бошлаган. Биз учун ҳам стартни муваффақиятли бошлаш муҳим аҳамият касб этарди. Дастлабки учта ўйинда буни амалга ошира олдик, десам муболаға бўлмайди.
Жозе жамоага ўз менталитети саналган ғолиблик руҳини олиб кира олди. Бу нарса ҳар жабҳада кўриниб турибди. Охирги йилларда айнан шу нарса бизга етишмаётганди.

Мавсумнинг дастлабки палласи энди бошланди. Терма жамоалар ўйини олдидан кичик танаффусга аъло кайфиятда йўл олишимиз яхши бўлди.

"Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан ғалаба қозонганимиз жамоага ишонч бағишлайди.

Дербида қандай натижа қайд этилишидан қатъий назар бу ўйин мавсумнинг энг муҳим баҳси бўлмайди.
Лекин бу тўқнашувни барча кутмоқда. Клуб вакиллари, футболчилар, журналистлар, ишқибозлар ва бошқалар. Бу нафақат дерби мақомидаги ўйин, балки Жозе ва Пеп қарама-қаршилиги бўлгани учун ҳам кўпчилик учрашувни интиқлик билан кутмоқда.

Шуни аниқ айтиш мумкинки, ўйин жуда қизиқарли кечади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика