Latest news

11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  34

Уэйн Руни ҳимоячига айланиб бормоқда(ми?) News

Уэйн Руни ҳимоячига айланиб бормоқда(ми?)

4 сентябрь куни Англия терма жамоаси Словакияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушди.

Баҳс 1:0 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо учрашувдаги ягона гол ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда урилди. 

"Манчестер Юнайтед" форварди Уэйн Руни ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда жамоадошларига ёрдам бериши билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган. Аммо сўнгги ўйинларда бу ҳаракатлар танқидларга сабаб бўлмоқда.

"DailyMail" тақдим этган таҳлилий суратларда "уч шерлар" ҳужумчиси Руни форвард жойида эмас, балки ярим ҳимоячи ва хатто ҳимоячи ролида ўйнагани кўриниб қолган.

Ўтган ҳафта "Халл Сити"га қарши АПЛнинг 3-тур ўйинида "Манчестер Юнайтед" футболчиси рақиб майдони ичида бор-йўғи 8 маротаба тўпга теккан. Словакияга қарши баҳсда эса Руни рақиб жарима майдончасида тўп билан ўйнамаган.



Словакияликлар билан учрашувда Рунининг ёрдамисиз қолган маказий ҳужумчи Гарри Кейн 82-дақиқада алмаштирилди. Дэниел Старриж унинг ўрнига майдонга тушди. Бу "шпорлар" ҳужумчиси учун катта руҳий зарба бўлиши мумкин.


Инглиз нашри тақдим этган яна бир суратда Руни ҳимоячидан ҳам орқароқда тургани акс этган. Жон Стоунс Англия терма жамоасининг марказий ҳимоячиси ҳисобланади, аммо Руни худди сўнгги ҳимоячидек жой эгаллаган.


Учрашувдан кейинги матбуот-анжуманида Англия терма жамоаси устози Сэм Эллардайсдан Рунининг позицияси ҳақида сўрашди.

"Руни майдонда ўзи истаган позицияда ўйнади, у марказни бошқарди. Мен Уэйнга бу ерда ёки бошқа ерда ўйна дея олмайман, чунки у мендан кўра кўпроқ халқаро тажрибага эга. У яхши ўйнади, аммо уни ҳужум чизиғида кўрмоқчиман" - деди Эллардайс.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика