Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Уэйн Руни билан интервью News

Уэйн Руни билан интервью

“Манчестер Юнайтед” сардори Уэйн Руни мухлислардан келган саволларга жавоб берди.

Унда Руни энг секин ва тез ўйинчилар, севимли мусиқаси, голи, Жозе Моуриньо, Ибрагимович ва бошқа турли мавзуларда берилган саволларга фикрларини айтиб ўтди.


– Жозе Моуриньо билан ишдан қандай таассуротларга эгасиз?

– Барчаси ажойиб. Қўлимизни туширмасдан ишлаяпмиз. Энди унинг барча собиқ клублари билан нега муваффақиятга эришгани тушунарли. Унинг қўл остида кейинги учрашувларни сабрсизлик билан кутяпман.

– Майдонда қандай қилиб етакчига айландингиз? Буни ўргандингизми ёки ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлдими?

– Ўз-ўзидан. Рой Кин, Гари Невилл, Стивен Жеррард ва бошқа ўйинчилар ўзини қандай тутишини кузатдим – бу изсиз кетмади. Жамоадаги шерикларим мендан нима кутиши ва улардан нима кутишимни тушуниб етдим.

Хайрия фондингиз Африкада ишлайдими?

– Ҳозирча биз мен ва оиламга алоқаси бор болалар билан ишлаяпмиз. Айни пайтда бу маҳаллий тоифада амалга оширилмоқда. Келажакда кенгайишни режалаштиряпмиз. Шу жумладан, Африка ҳудудида ишлашни ҳам.

– Энг севимли ўйинингиз қайси?

– Москвада “Челси”га қарши Чемпионлар лигаси финали. Ўйин осон кечмаган, пенальтилар серияси ҳаммасини ҳал қилганди. Ютқазадиганга ўхшагандик. Лекин ўша ғалабадан кейин барча ишониб бўлмас ҳисларни туйди. Бошқа учрашувларда бундай роҳатланиш бўлмаганди.

“МЮ”нинг энг тез футболчиси ким?

– Антонио Валенсия, Антони Мартиал, Люк Шоу.

Жамоа футболчилари одамда нима истеъмол қилишади?

– Мева, йогурт билан нонушта қиламиз. Тушликда спагетти, товуқ гўшти, балиқ ейиш мумкин. Кечки овқатда эса товуқ ва сабзавотлар. Ҳаммаси оддий, ҳатто етмайдигандек туюлади. Муҳими ҳолатни бирдек сақлаш.

– Қандай мусиқа тинглайсиз?

– Инди-рокни ёқтираман: Жеймс Бэй, Эд Ширан, Стереофоникс. Мен учун бу энг яхши мусиқа. Улар кулай олишади, чолғуларни чалишади ва шу билан бошқа мусиқачилардан фарқ қилишади.

“Юнайтед”нинг энг секин футболчиси ким?

–Дэйли Блинд (кулади). У барчасини тез ўйлаши билан маромга келтиради.

Бу мавсум сиздан ўзига хос голлар кутсак бўладими?

– Умид қиламанки, ҳа. Ҳар бир урилган гол ёқимли. Қийин учрашувда ғалаба голи тасаввур қилиш мумкин бўлганидан яхшироқ. Бундай тўплар узоқ вақт эсда қолади.

Қайси голингиз хотираннизда сақланиб қолган?

– “Манчестер Сити”га қарши чалқанчасига урган голим энг яхшиси. У дербида бизга ғалаба келтирган. Энг кўп сақланиб қолгани эса 19-чемпионлик келтирган учрашувда “Блэкберн” дарвозасига пенальтидан киритган тўпим.

Қачондир мураббий бўлишни хоҳлармидингиз?

– Ҳа. Футбол – бутун ҳаётим. Мураббий лицензиясини олишга умид қиламан. Фаолиятимни тугатганимда бу билан шуғулланаман. Кимдир менга шундай имкон тақдим этса, бу билан машғул бўламан.

– Златан Ибрагимович билан биргаликда ўйнаш хоҳиши кучлими?

– Ҳа. Уни жаҳонда охирги ўн йилликда энг яхши ҳужумчилардан бири деб ҳисоблайман. У ҳар бир клубида соврин ютган. Умид қиламанки, биз чиқишиб кетамиз.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика