Latest news

12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  3 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади News

Уэйн Руни жаҳон чемпионатига боришдан аввал руҳшунос қабулида бўлади

Уэйн Руни ўз ўйинини яхшилаш мақсадида, Бразилияда бўлиб ўтадиган 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари арафасида руҳшунос (психолог) хизматидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Футболчи саккиз учрашувдан бери давом этаётган ўзининг голсиз сериясига барҳам бериш ниятида. Футболчи Португалияда ташкил этиладиган машғулотларни якунлаганидан сўнг, миллий терма жамоа руҳшуноси қабулига боради.

«Мен руҳшунос билан гаплашиб кўрмоқчиман, кўрамиз, бундан қандай наф чиқаркан. Авваллари ҳеч қачон бундай ишга қўл урмаганман, лекин бундан зарар кўрмаслигим аниқ. Мен яна аввалги савиямда ўйин кўрсата олишимни исботлашни хоҳлайман. 2018 йилга бориб ёшим катталашиб қолади, шунинг учун бу мен учун сўнгги энг катта мусобақадир», – деди Руни.

Шунингдек, футболчи Бразилияда бўлиб ўтадиган мусобақага ўз жисмоний ҳолатини анча яхшилаб олган ҳолда боришга ишонч билдирди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати баҳслари 12 июндан 13 июлга қадар давом этади. Англия терма жамоаси мусобақанинг «D» гуруҳида Уругвай, Коста-Рика ва Италия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика