Latest news

22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  14 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  19 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  241 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1

УЕФАнинг махсус дастури асосида ЎФА ва “Чиғатой”даги майдонларнинг ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқарилмоқда News

УЕФАнинг махсус дастури асосида ЎФА ва “Чиғатой”даги майдонларнинг ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқарилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФА, УЕФА ҳамда ОФКнинг футболни ривожлантириш дастурларидан унумли фойдаланган ҳолда, юртимизда футболнинг ривожини янги босқичга олиб чиқиш, футбол инфратузилмасини яхшилаш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, ЎФА 1-вице Умид Аҳмаджонов ФИФА, УЕФА ва ОФК президентлари билан ўзаро учрашувлар чоғида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар билан уларни яқиндан таништириб, ана шу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни улардан сўраганди. Бу сўровга асосан юқорида номлари келтирилган ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистондаги футбол бўйича ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёр эканликларини маълум қилишган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси УЕФАнинг махсус UEFA Assist дастури асосида грандларни қўлга киритиш бўйича ўз таклиф ва ғояларини Европа футбол ассоциациялари уюшмасига тақдим этди. Ўз ўрнида УЕФАга ЎФА томонидан келтирилган ғоялар маъқул келган ҳолда, дастур асосида Ўзбекистонга гранд ажратишга қарор қилди.

UEFA Assist дастури асосида “Чиғатой” ва ЎФА майдонларидаги ёритиш тизими капитал таъмирдан чиқариладиган бўлди. Ҳозирда бу борадаги ишлар фаол тарзда олиб борилмоқда. ЎФАнинг сунъий қопламали майдонларига замонавий ёритиш ускуналари ўрнатилмоқда. Ушбу ёритиш ускуналари 600 люкс миқдорида ёруғлик тарқатиб, кечки вақтда ҳам бемалол футбол учрашувларини ўтказиш учун имкон беради.

Тез орада “Чиғатой”да ҳам UEFA Assist дастури асосида ёритиш тизими тўлалигича капитал таъмирдан чиқарилади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика