Latest news

18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  1 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:40"Пайкан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 17:06"Реал" — "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  17 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  3 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  14 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  46 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6 12:24Карим Бензема "Ювентус"га ўтиши мумкин  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон – Япония (футзал), "Тоттенхэм" – "Манчестер Сити" ва бошқалар  1 11:55Хулиан Альварес фақат "Арсенал"га ўтишни истамоқда  10 11:21"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  12 10:47Фарғона вилояти ҳокими кубоги. Кеча қандай натижалар қайд этилди?   3

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди News

UEFA.COM: Кожокарь Тошкентга йўл олди

Хабарингиз бор, «Локомотив» молдовалик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади.

Бу хабар нафақат Молдова балки Европа футбол уюшмалари иттифоқининг расмий сайти www.uefa.com эътиборини тортди ва ушбу футболчининг Ўзбекистон клубига ўтиши ҳақида хабар берди ўз ўқувчиларига. Ушбу хабарни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Андрей Кожокарь «Зимбру» клубини тарк этиб энди Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилади. «Зимбру» клуби етакчиларидан бири тошкентликлар билан бир йиллик шартнома имзолади».

«Зимбру» клубининг собиқ аъзоси айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Кожокарь жамоада 2006 йилдан 2009 йилгача ва 2013 йил иккинчи ярмидан клуб шарафини ҳимоя қилди. «Зимбру» клуби мухлислари Кожокарни мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. У мавсумнинг иккинчи ярмида чемпионатнинг барча 19 учрашувида майдонга тушиб икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

«Менинг «Зимбру» билан яна ярим йиллик шартномам бор эди, аммо клуб менга қулайлик яратиб, менга яхши таклиф билан чиққан «Локомотив»га қўйиб юборди, - дейди Кожокарь. – Клубни тарк этишим қийин бўлди, аммо ҳаёт шуни тақазо этади. Клубга ва унинг мухлисларига омад тилайман. Албатта клубни ўйинларини кузатиб бораман ва мухлислик қиламан».

21 январ куни27 ёшини нишонлайдиган футболчи бунга қадар латишлар клуби«Металлург», молдованинг «Рапид» ва «Дачия» жамоаларида ҳам тўп сурган. Лиепай шахри жамоаси билан2009 йилда Латвия чемпиони, 2010/2011 мавсумдаМолдаванинг«Дачия» клуби билан мамлакат чемпионлини қўлга киритган. Молдова терма жамоаси сафида эса тўққизта учршаувда иштирок этиббир марта гол киритган.

«Локомотив»да Кожокарь «темирйўлчиларга» Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритишига ёрдам берган ўз ватандоши Александра Оника ўрнини эгаллади. Саккизинчи феврал куни «Локо» мавсумнинг дастлабки учрашуви – Осиё чемпионлари лигасининг саралаш босқичи билан бошлайди.

«Зимбру» эса айни дамда Молдова чемпионатинг 19 туридан сўнг еттинчи ўрнини банд этган. Мавсум февраль ойининг сўнгида янгиланади. Жамоа мураббийи Олег Кубарев олдида клубни Европа Лигасида иштирокини таъминлаш вазифаси турибди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика