Latest news

21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  3 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1

"Реал Мадрид" – Европа Суперкубоги соҳиби! Мбаппе илк ўйинидаёқ гол урди ва соврин ютди News

"Реал Мадрид" – Европа Суперкубоги соҳиби! Мбаппе илк ўйинидаёқ гол урди ва соврин ютди

"Реал Мадрид" ва "Аталанта" УЕФА Суперкубоги учун баҳс олиб боришмоқда.

"Реал Мадрид" – "Аталанта" 2:0

Голлар: Вальверде (59, Винисиус), Мбаппе (68, Беллингем).

Реал: Куртуа, Карвахаль (Васкес, 88), Милитао, Рюдигер, Менди, Тчуамени, Вальверде, Беллингем (Себальос, 88), Родриго (Модрич, 76), Мбаппе (Диас, 83), Винисиус (Гюлер, 88)

Аталанта: Муссо, Дзаппакоста (Годфри, 63), Джимсити, Хин (Палестра, 89), Колашинац (Баккер, 71), Руджери, Эдерсон, Де Роон, Пашалич (Манцони, 89), Де Кетеларе (Ретегуи, 63), Лукман

Огоҳлантириш: де Роон (10), Винисиус (42), Жимсити (64).

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Реал" мавсумни Суперкубок билан бошламоқда. Мбаппе илк ўйинидаёқ гол ва совринга эга чиқмоқда.

Баҳсга 2 дақиқа қўшиб берилди.

88. Вини, Карвахаль ва Беллингем ҳам захирага олинди. Улар тилларанг кийимларни кийиб, совринни кўтаришга тайёрланишлари керак)

85. Лукман ҳужумда пайдо бўлди ва яна Куртуа дарвозасига зарба бера олмай қайтди.

83. Мбаппе учун ўйин тугади. Диас майдонга тушди. Бугун у миссиясини бажарди.

81. Винисиуснинг мастер-классидан илҳомланиб кетган "Аталанта" футболчиси автогол уриб қўйиши мумкин бўлганди. Тўп дарвозага киришни истамади.

76. УХХХХХХХХХХ!! Бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни Милитао қайтариб юборди

74. ЗАРБАААААААА!! Родрининг зарбасини Муссо ушлаб олди.

68. ГООООООООООООООЛЛЛЛ!!! МБАПППЕЕЕЕЕЕЕЕ!!! Беллингемдан супер ассист!

Тайм бошида ҳисобни "Аталанта" очиши мумкин бўлганди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, "Реал" гол урди. Яна икки-уч дақиқа ичида голлар уриб ташлаши мумкин бўлганди. "Реал" бундай эҳтимолларга "тупуриб" қўйган)

64. Беллингемни "чопгани" учун Жимсити сариқ олди.

62. УХХХХХХХХХХХХХ!!! Иккинчи голни ўтказишни истамаяпти Муссо. Дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди.

61. ЗАРБААААААА!!! МУССООООООО!!! Ҳозиргина ҳимоячиларни "дўконга жўнатган" Вини рақиб посбонини алдай олмади. Бирга-бир вазиятдан кейин гол кўрмадик.

59. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Мана бу шедевр! Вини мастер-класс ўтади ва Вальверде гол урди!

56. Тезкор қарши ҳужумда Беллингемнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

55. "Аталанта" ҳужумга ўтди. Шу пасдан кейин зарба берилади деб турилган бир вақтда Милитао тўпни эгаллаб олди ва тезкор қарши ҳужум амалга оширилди.

53. "Реал" бурчак зарбасига эга бўлди. Бироқ бундан самара чиқмади.

47. КУРТУААААА!! Нималар қилиб ташлади уууууу? Бақириб юбордим. Бундай сейвларни умуман кўрмагандим. Ҳуллас тушунтира олмайман, амаллаб видеосини топиб кўрганингиз яхши.

46. Иккинчи бўлим ҳам "Реал"нинг ҳужуми билан бошланди. Мбаппенинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Лукман, Вини, Мбаппе ва Родри бор ўйиннинг биринчи бўлимида бирорта ҳам аниқ зарба берилмабди. Клублар футболини соғинганларга саломлар)

Демак, танаффус! Ҳозирча Мбаппе учун идеал тайм дея олмаймиз.

45. ЗАРБААААААААА!!!! Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилгани эълон қилинаётган пайтда бир бегона тўп дарвоза ёнида Родриго билан пайдо бўлиб қолди. Родри эса дарвоза тўсинидан алами бор эди шекилли, иложсиз жойда тўсинни пойлаб бера олди.

43. Лукман зарба йўллади. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси.

42. Ҳуллас, ўйин темпи анчагина тушиб кетди. Зерикдик бироз. Винисиус сариқ олгани учун шу қатор қўшилди)

34. ИЕ! Лукман нималар қилди? Бу ерда Беллингемчи? Ҳуллас ҳужумчилар бир дақиқа ичида икки марта жуда нўноқ ва қўпол ҳаракатлар қилишди. Биринчиси оддий жойда тўпни ҳимоячиларга совға қилган бўлса, иккинчиси тўп ўрнига дарвозабонни тепди.

30. Томонлар бироз вақт шаҳмат ўйнашга ўтиб кетишди: ақл ва тактика жанги. Позицион ҳужумга ўтишга ҳаракатлар бўлди, лекин ҳимоячилар бунга йўл қўйишмаяпти.

27. ЗАРБААААААА!! Эдерсоннинг узоқ масофадан кучли зарбаси ноаниқ кетди. Ўша ердан Куртуага гол урмоқчи бўлди-е)

25. УХХХХХХХХХХХХ! Милитао автогол уриб қўйиши мумкин эди. Куртуанинг жонига дарвоза тўсини оро кирди.

"Аталанта" бу ўйинда аниқ бир режа ва тактика асосида ўйнаётгани аниқ. Ҳимояда уч қаватли "defence wall" ташкил қилинган бўлса, ҳужумга ўтаётганда ўша уч қаватнинг иккитаси тезкорлик билан олдинга чиқмоқда.

17. Икки дақиқа мобайнида "Реал" жиддий босим амалга оширди. Аввалига Винисиуснинг суперпасидан кейин Беллингем чап қанотда пайдо бўлди ва марказга тўпни узатди. Де Роон хавфни бартараф қилди. Иккинчи темпда эса Родригонинг қанотдан узатмасига ҳеч ким тегмади ва тўп аутга чиқиб кетди.

15-дақиқага келиб, Мбаппедан илк зарбани кўрдик. Унинг зарбасига ҳимоячи "блок" қўйди.

12. Менди билан тўқнашиб кетган Заппакоста жароҳат олди ва унинг бошига "тўр" кийдириб қўйишди.

10. Мартин де Роон огоҳлантирилди. Илк сариқ карточка ўзини кўп куттирмади.

Учрашувдаги сокинлик вақтида лирик чекиниш: Шомуродов АҚШ томон йўл оляпти. Реклама билан биз тирикмиз)

7. Баҳсдаги илк хавфли ҳужумни "Реал" дарвозаси яқинида кўрдик. Заккапоста (Заппакоста) ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига ёриб кирди. Дарвоза ёнида Лукман рақибини итариб юборгани учун фол белгиланди ва тўп мадридликларга олиб берилди.

5. Дастлабки бурчак зарбасини "Реал" амалга оширди. Родригонинг узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

3. Дастлабки дақиқалар "Реал"нинг босими билан ўтди. Аввалига Мбаппе, кейинчалик Вини йиқитилди ва жарима зарбалари белгиланди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Таркиблар таништирилаётганда суҳандон Килиан Мбаппени эълон қилганида мухлисларнинг овацияси юқори даражада бўлди-е)

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Футбол мухлисларининг кўзлари майдонда

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! "Реал"нинг ашаддий мухлислари, умуман барча-барча Килиан Мбаппенинг "галактикос" либосидаги илк ўйинини кутаётган барча-барчага тунги саломни йўллаймиз ва матнли трансляцияни бошлаймиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика