Latest news

08:36"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 08:03Суперлига. Бугун 17-тур якунланади  2 07:30"Ал Насср" Португалия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди. Роналдудан хет-трик  0 07:15Суперлига. Водий дербисида "Нефтчи" ғалаба қозонди, "Андижон" эса "Насаф" билан дуранг ўйнади  0 01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  34 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  7 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  3 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  109 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади News

УЕФА стадионларда қурбонлик қилишни тақиқлади

УЕФА Қарағанданинг «Шахтёр» футбол клубини стадионларда қурбонлик қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.

The Guardian нашри сайтидаги хабарга кўра, УЕФАнинг мусобақалар бўйича директори Жоржо Маркетти «Шахтёр» номига йўллаган мактубида, агар янги қурбонликлар амалга ошириладиган бўлса, клубга нисбатан жазо чоралари кўрилиши мумкинлигини билдирган.

Маркеттининг ёзишича, бир қатор урф-одат ва маросимлар одамлар тасаввурига сингиб кетган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳолат ушбу маросимларни футболга ҳам алоқаси бўлиши кераклигини билдирмайди. «Майдонда ёки стадионда қурбонлик қилиш мутлақ ўринсиз ва бунга йўл қўйилмайди», – дея хулоса қилган УЕФА директори.

УЕФА «Шахтёр»га нисбатан огоҳлантиришларини «Жониворлар билан этикага оид муносабатда бўлиш тарафдорлари» (PETA) ташкилоти футбол стадионларида жониворларни маросим доирасида қурбон қилишни тақиқлаш ҳақидаги талабидан сўнг чиқарган.

PETAнинг мурожаати Шотландиянинг «Селтик» жамоасига қарши ўйин олдидан Остонадаги стадионда қўй қурбонлик қилингани маълум бўлганидан сўнг эълон қилинган эди. 20 август куни ўтказилган ўйин 2:0 ҳисобида Қозоғистон клуби ғалабаси билан якунига етган.

Жавоб ўйини олдидан «Шахтёр» бош мураббийи Виктор Кумиковдан, жамоа ўйинчилари ва мураббийлари яна қўй сўйиш нияти бор-йўқлиги ҳақида сўрашди. Кумиков: «Ҳа, эҳтимол», – деб жавоб берди. Қозоқлар қўйни қаердан топишмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга мураббий, Шотландияда қўйлар кўплиги ва бу борада муаммо юзага келмаслигини айтиб ўтган.

Жавоб ўйини 28 август куни Глазгода бўлиб ўтади. Агар ўйин қарағандаликларни қониқтирадиган ҳисобда якунига етса, «Шахтёр» Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан Қозоғистоннинг илк жамоасига айланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика