УЕФА “Лион” - ЦСКА ўйини юзасидан иш очди
19 mar 2018 22:57
News
УЕФА “Лион” - ЦСКА ўйини юзасидан иш очди
УЕФА тартиб-интизом қўмитаси Европа Лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви доирасидаги “Лион” - ЦСКА ўйини юзасидан иш очди.
Лион шаҳрида ўтган ўйинда мухлислар томонидан тартибсизликлар юзага келтирилганди. Бу билан бир нечта регламент бандларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган эди.
Ўша ўйинда “Лион” Москва армиячиларига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Французлар Москвадаги ўйинда зафар қучишганига қарамай, ўз майдонларида кўпроқ гол ўтказиб юборганликлари учун курашни тўхтатишганди.
“Лион” мухлислари мағлубиятни ҳазм қила олмай, майдонга турли буюмлар улоқтириб, пиротехника воситаларидан фойдаланишганди. Бундан ташқари меҳмон футболчиларига нисбатан ирқчилик муносабатида бўлишганди. УЕФА бу ишни 31 май куни кўриб чиқади.

Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments