"Удинезе" Санчесни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмади
06 sep 14:16
News
"Удинезе" Санчесни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказмади
Италиянинг "Удинезе" клуби жамоага янги келиб қўшилган машҳур футболчи Алексис Санчесни 2024/25 йилги мавсум қайдномасига киритмади.
Бу ҳақда "Per Sempre Calcio" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, чилилик 35 ёшли ҳужумчи фриулиликлар сафидаги илк машғулотларидан бирида жароҳат олган. Дастлаб, Санчес бир ойни ўтказиб юбориши кутилган, аммо кейин маълум бўлганки, форварднинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиққан ва у ноябргача қайтмаслиги аниқланган. Шунинг учун уни қайдномага киритмасликка қарор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Италия клубларига мавсум учун қайднома топшириш муддати тугаганидан кейин ҳам 1 нафар футболчини қўшиб олишга рухсат берилган.
Link :
Source : Per Sempre Calcio
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments