Latest news

20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  0 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  2 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  1 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   9 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  9 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7

Уддалаб бўлмас "миссия" News

Уддалаб бўлмас "миссия"

Еврофутболнинг яна бир мавсуми ниҳоялаб боряпти.

"Жўжани санаш" вақти келган топ-лигаларда мусобақада қолиш, совринли ўринлар ва халқаро майдон чипталари учун кураш тобора авж оляпти. Жумладан, А Серияда ҳам. Италия чемпионатининг якунига қадар 4 тур қолди. Гарчи чемпион номига аллақачон ойдинлик киритилган бўлса ҳам, кумуш медалнинг ўзи учун ҳамон 5 жамоа ("Наполи", "Аталанта", "Ювентус", "Милан", "Лацио") курашни давом эттирмоқда.

Хабарингиз бор, мавсум аввалида "кесакдан олов чиқарган" Стефано Пиолининг "россонерилар"и 2-даврага келиб "пуф этиб ўчиб қолди". Йил бошида Милан осмонидаги булутлар тарқагани, "қизил-қоралар" ниҳоят "Ювентус"нинг Апеннин ярим оролидаги гегемонлигига барҳам бериши тахмин қилинаётган эди. Бироқ, айни пайтга келиб ойдинлашдики, булутлар шаҳарнинг фақат кўк томонини тарк этган экан. Қизил томон эса осмон мусаффолашишини яна бир мунча кутишга мажбур бўляпти.

Анча муддат А Серия карвонига бошчилик қилган "россонерилар" айни дақиқада турнир жадвалида 5-бўлиб туришибди. "Милан" қолган 4 турда 100% лик натижа қайд эта олса, мавсумни 2-ўринда; уларнинг бирида қоқилса, 6-ўринда якунлаши мумкин. Рақиблар эса анча жиддий: "Ювентус", "Торино", "Кальяри" ва "Аталанта".

Бир пайтлар Европа майдонларини титратган "Милан" 2013 йилдан Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифасини уддалай билмаяпти. Пиолига қадар бунга 7 нафар мураббий ҳаракат қилиб кўрди (Зеедорф, Инзаги, Михайлович, Брокки, Монтелла, Гаттузо, Жампаоло), аммо бу вазифа ҳамон уддаланмади. "Россонерилар" "уддаланмади" феълидаги бўлишсизлик шаклини олиб ташлашни истаса, 1-навбатда бугун Андреа Пирлонинг "Юве"сини тор-мор этиши керак. Бироқ...

... Стефано Пиолининг "Ювентус"га қарши ўз ҳикояси бор. Бу ҳикояда энг кўп ишлатилган сўз эса юқорида айтганимиз — уддаланмади. Туринликлар қаршисида унинг тиззаларига қалтироқ киради. Италиялик мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "кекса синьора" билан 22 бор тўқнаш келган ва уларнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган. Шу туфайли Пиоли бугун "Миссия невыполнима" филмида Том Круз жонлантирган қаҳрамонга айланиб, "миссия"ни уддалаши керак. Акс ҳолда, "қизил-қоралар" келаси мавсумни ҳам ЕЧЛсиз ўтказиб юборишади.

Juventus

Serie A . Round 35

10/05/2021, 00:45

3
:
0
Finished

AC Milan

Brahim Diaz - 45', Ante Rebic - 78', Fikayo Tomori - 82'

Stadium: 0 spectators

Referee: Paolo Valeri

45'
90'
53'  Federico Chiesa
57'  Giorgio Chiellini
67'  Rodrigo Bentancur (Dejan Kulusevski)
79'  Federico Chiesa (Paulo Dybala)
45'  Brahim Diaz
58'  Franck Kessie
59'  Brahim Diaz
66'  Zlatan Ibrahimovic (Ante Rebic)
70'  Brahim Diaz (Rade Krunic)
76'  Alexis Saelemaekers
78'  Ante Rebic
78'  Ismael Bennacer
82'  Ismael Bennacer (Soualiho Meite)
82'  Alexis Saelemaekers (Diogo Dalot)
82'  Fikayo Tomori
82'  Hakan Calhanoglu

Муаллифнинг бошқа мақолаларини ўқиш

Author :
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика