Latest news

17:49"Андижон" - "Ал Ҳалдия". Асосий таркиблар маълум  4 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  5 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  29 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди" News

Учқун Қобилов: "Динамо"нинг энг яхши ўйинларидан бири бўлди"

«Динамо» - «Машъал-2» (5:1) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Учқун ака, бугунги ўйин таблодаги натижага мос бўлди, дея оласизми?

- Шубҳасиз, жамоамиз бугунги рақибдан ҳар томонлама кучли эди ва натижа ҳам ўйинга мос бўлди. Ўйиндан олдин биз рақибни ҳурмат қилган ҳолда баҳсга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Йигитларда ҳам хоҳиш ва иштиёқ жуда кучли эканлиги бугунги баҳсда намоён бўлди. Олдинги баҳсларда жамоа ўйинидан тўла қониқиш ҳосил қилмаганлигимни айтгандим. Бугун эса йигитлар кўрсатмларни тўлиқ бажаришди. Бош мураббийимиз Илҳом Шарипов озроқ бетоблиги сабаб, айни дамда Тошкентда даволанаётган бўлсаларда, ўйиндан олдин кўрсатмаларни бериб, йўл-йўриқ кўрсатмоқдалар. Илҳом ака тез орада сафимизга қайтадилар.

- Бугунги баҳс «Динамо»нинг мавсумдаги энг чиройли ўйини бўлди, деган фикрга қўшиласизми?

- Энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. Лекин умид қиламанки энг яхшиси ҳали олдинда.

- Бугун «хет-трик»ка эришиб, чемпионат тўпурарига айланган Амиржон Сафаров билан алоҳида иш олиб борилаяптими?


- Ёш ҳужумчимиз мавсумни ёмон ўтказмаяпти. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳар бир ёш футболчи билан бўлгани каби, у билан ҳам машғулотларда ва ундан кейин алоҳида иш олиб бориляпти. Ўтган ўйинларда Амиржон майдонда хато ва камчиликларга йўл қўйган эди. Бугун эса ўша хато ва камчиликларидан тўғри хулоса чиқариб, ўйинда ўзини кўрсата олди. У тўпурарга айланган бўлсада, ўсишдан тўхтамаслиги шарт. Ўшанда у муваффақиятга эриша олиши мумкин.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика