Latest news

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  1 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  3 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  4 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Учқун Қобилов: "Динамо"га ўйин амалиёти зарур эди" News

Учқун Қобилов: "Динамо"га ўйин амалиёти зарур эди"

«Динамо» - «Зомин» (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Учқун Қобилов ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

«Аввало, муҳим ғалаба билан бизни ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиз ва жамоани табриклайман. Натижа йирик кўриниш олган бўлсада, ўйин анча қийин бўлди» - дея гап бошлади жамоа катта мураббийи Учқун Қобилов.

«Биласиз, ўтган икки тур ўйинларининг қолдирилиши ва сўнгги турда дам олганимиз боис жамоа деярли бир ой ўйин амалиётисиз қолди. Бизга ўйин амалиёти зарур эди. Ушбу мудддат давомида футболчилар билан яхши тайёргарлик олиб бориб, бугунги баҳсга тайёр ҳолатда бўлсакда, ўйин амалиётимиз кам эканлиги боис ўйинимиз у қадар мазмунли чиқмади. Шу боис аксарият футболчиларимиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб, хато ва камчиликлар устида ишлаймиз. Энг асосийси ғалаба билан пешқадамликни сақлаб, мақсадимиз сари олға интилишда давом этамиз. Муҳими шу эди.

Кейинги кетма-кет икки ўйинда Қашқадарёнинг «Машъал-2» ва «Насаф-2» жамоасига қарши тўп сурамиз. Ушбу жамоаларга қарши баҳс ҳам осон бўлмайди. Ҳар икки жамоа ҳам ўз академиясига эга бўлганлиги боис, улар анча тартибли ва интизомли ўйин намойиш этишади. Шундай экан, ушбу баҳсларда ҳам пухта тайёргарлик кўриб, фақат ғалабани кўзлаймиз» - дейди Учқун Қобилов.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика