Latest news

00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  3 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  4 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60 21:31Бундеслига. "Унион" ва "Бавария" ўртасидаги ўйиннинг сўнгги қисмида иккита гол урилди  0 21:28Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Насаф" билан дуранг ўйнади, Зотеевдан шедевр гол!  63

Ucell’да шахмат бўйича катта мусобақа бўлиб ўтди News

Ucell’да шахмат бўйича катта мусобақа бўлиб ўтди

Tags :  Шахмат
Aпрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча вилоят филиаллари ходимлари ўртасида шахмат мусобақаларини ўтказмоқда.

19 май куни Ўзбекистон Республикаси Халқаро Шахмат Aкадемияси ҳудудида компания ишчилари ўртасида биринчи шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтди.

Саралаш ўйинлари бир ярим ой ичида бутун мамлакат бўйлаб ўтказилиб, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Навоий, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Қўқон ва Тошкентда бўлиб ўтди. Оқ-қора майдондаги жангларда Компаниянинг барча офисларидан 66 нафар ишчи қатнашди. 11 нафар иштирокчи финалга чиқди.
Компанияда биринчи марта шахмат бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Владимир Кравченко, CОSCОМ МЧЖ Бош директори (Ucell савдо белгиси):

— Биз Ucell компаниясида анъанавий равишда нафақат бизнесда юқори кўрсаткичларни сақлаб қолишга, балки ходимларнинг ички шарт-шароитлардан қониқиш даражаси ҳақида ҳам қайғурамиз.

Ўтган йилнинг кузида компания ходимлари орасида катта ижтимоий сўровнома ўтказилди ва унинг натижаларига кўра, кўплаб ходимлар компанияда соғлом турмуш тарзини фаоллаштириш тарафдори бўлишди, айниқса, шахмат бўйича мусобақаларни ўтказиш зарурлиги алоҳида қайд етилди.

Aйтиш жоиз, ҳар йили Ucell касаба уюшма қўмитаси кўнгилочар ва туристик саёҳатлар, стол тенниси мусобақалари, волейбол, баскетбол ва футбол мусобақаларини ташкиллаштиради. Шахсан ўзим баскетбол мухлисиман ва бажонидил ўйинларда қатнашаман.

Энди шахматга ҳам навбат келди. Бу хотира, мантиқ ва диққат-эътиборни ривожлантирадиган ажойиб спорт тури ҳисобланади. Бизда шахматга катта ҳурмат ва эътиборга билан қарашади. Бунга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам яққол мисол бўла олади.

Саралаш босқичи ўйинлари аллақачон мусобақага бўлган қизиқишни ошириб юборди ва ўйлайманки, компанияда бу яхши анъанага айланади, интеллектуал спорт тури сифатида шахматнинг янада оммалашишига ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Шахмат федерацияси мусобақаларни ташкил қилишда: мусобақа регламентини ишлаб чиқиш ғоясидан тортиб, финал босқичларини FIDE ҳакамлари билан ўтказишгача бўлган жараёнларда кўмаклашди.

Мусобақа финали швейцарча тизим бўйича 5 турда ўтказилди. Ўринлар тўпланган балларнинг кўплиги бўйича аниқланди.
Энг яхши натижани IT-харидлар бўлимининг етакчи мутахассиси Aлишер Бобоев кўрсатди, иккинчи ўринда эса таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси Даврон Сулаймонов.
Учинчи ўрин Нукус шаҳри техник хизмат кўрсатиш гуруҳи муҳандиси Имомаддин Aлламуратов ва Бухоро шаҳри бизнес сегментига хизмат кўрсатиш бўлимининг оператори Беҳзод Холиқовларга насиб қилди.
Турнир соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланди: турнир ғолибига 5 миллион сўм, кумуш медал соҳибига 3 миллион сўм ҳамда бронза медал соҳибларига 1 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди. Финал босқичининг қолган етти иштирокчисига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Алишер Бобоев, шахмат мусобақаси ғолиби:

— Ягона мақсад йўлида бирлашган жамоанинг бир қисми эканимдан фахрланаман. Баҳслардаги ўзаро рақобат муҳитига қарамай, бутун мусобақа давомида ягона жамоа, ҳамкасблар бўлиб қолишда давом етдик. Ташкилотчиларга катта раҳмат дейман. Турнир бизни бир-биримизни қўллаб-қувватлашга ўргатди, айниқса, фавқулодда вазиятларда. Бизнинг ходимларимиз кучли қатъият ва мустаҳкам ирода кўрсатишди. Биринчиликни қўлга киритиш жуда ҳаяжонли, бу мен учун улкан шараф.

Ўзбекистоннинг энг йирик мобил алоқа оператори бўлган Ucell жорий этиб келаётган замонавий технологиялари орқали ҳаётнинг энг яхши қулайликлари ҳар ерда ва ҳамма учун фойдали бўлишига интилади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика