Latest news

21:53Суперлига. "Бухоро" - "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  7 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 21:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Машъал" 0:4 (матнли трансляция)  9 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  0 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  1 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  13 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  25 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  13 17:20Шота Арвеладзе: "Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман!"  8 16:55ОФК Осиё саралаш босқичи плей-оффининг мезбонларини маълум қилди  25 16:32ПСЖ президенти клуб мавсуми ҳақида ҳужжатли сериал чиқишини эълон қилди  0 16:04Ана холос! Неймар фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  7 15:36Гаттузо Италия терма жамоасида ишлашга яқин: У аллақачон Буффон билан учрашган  4

U23 Осиё чемпионати. Дастлабки турда Жанубий Кореяга ютқаздик News

U23 Осиё чемпионати. Дастлабки турда Жанубий Кореяга ютқаздик

U23 Осиё чемпионатининг дастлабки турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушиб мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида бош ҳакам катта саҳнага чиқди. У Отабек Шукуров тўпни қўли билан ўйнади деб ҳисоблаб 11 метрли жарима тўпи белгилади. Аслида тўп Отабекнинг бўйнига тегиб қайтганди. Пенальтидан Мун Чанг Жин унумли фойдаланди ва ҳисобни очди - 1:0.

23-дақиқада Игорь Сергеев ҳимоячилар хатосидан фойдаланиши мумкин эди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Тайм сўнггида Жамшид Искандеровда ҳам гол уриш имконият бўлганди, кучсиз зарбани посбон ушлаб олди. 



Иккинчи бўлим бошида Мун Чанг Жин чап қанотдан бошланган ҳужумни ўнг қанотда якунлади, у ўткир бурчакдан дарозамизни ишғол қилди - 2:0.

56-дақиқада 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ташқарисидан туриб чап оёғи билан чиройли гол уриб ҳисобни қисқартирди - 2:1.

72-дақиқада ўйин бош ҳаками Фаҳад Ал Мирдаси майдон марказида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетган Жамшид Болтабоевга дарҳол қизил карточка кўрсатди. 10 киши бўлиб қолган жамоамиз қолган дақиқаларда бошқа гол ура олишмади ва дастлабки турда аламли тарзда мағлубият қабул қилиб олинди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Ироқ олимпиячилари Яманни 2:0 ҳисобида таслим қилишди. 2-турни Ўзбекистон ОТЖ 16 январь куни Ироққа қарши ўтказади. Жанубий Корея эса Яман билан куч синашади.


Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
13 январь 2016. Доха. "Суҳайим бин Ҳамад" стадиони
Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Мутлоқ Ал Шалваи ва Муҳаммад Маки Алабакри (барчаси Саудия Арабистони), Адҳам Муҳаммад Макхамдеҳ (Иордания)
Голлар: Мун Чанг Жин 20 пенальти, 48 - Достонбек Ҳамдамов 56
Жанубий Корея: 1.Ким Донг Жун, 7.Мун Чанг Жин (14.Ли Йонг Жаэ, 76), 8.Ли Чанг Мин (9.Ким Хюн, 87), 20.Хванг Хи Чан, 5.Йеон Жеи Мин, 4.Сонг Жу Хун, 2.Сим Санг Мин, 18.Жин Сеонг Ук (22.Квон Чанг Хун, 59), 3.Ли Сеул Чан, 10.Рю Сеунг Ву, 6.Парк Йонг Ву.
Ўзбекистон: 12.Абдумавлон Абдужалилов, 6.Максимилиан Фомин, 4.Жамшид Болтабоев, 6.Акром Комилов, 7.Владимир Козак, 8.Жавоҳир Соҳибов, 19.Отабек Шукуров, 10.Жамшид Искандеров (3.Сардор Раҳмонов, 55), 17.Достон Ҳамдамов (13.Ҳусниддин Ғофуров, 80), 23.Элдор Шомуродов (9.Жалолиддин Машарипов, 67), 11.Игорь Сергеев.
Четлатиш: Жамшид Болтабоев 72

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика