Latest news

23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2

"У юрганда мен югуришдан бахтлиман". Месси ва Мбаппе шунчаки бир-бирларини яхши кўришади News

"У юрганда мен югуришдан бахтлиман". Месси ва Мбаппе шунчаки бир-бирларини яхши кўришади

Бу ажойиб финал бўлади.

Жаҳон чемпионати финалида бизни ажойиб суперюлдузлар қарама-қаршилиги кутиб турибди: 23 ёшли Килиан Мбаппе 35 ёшли Лионель Месси билан курашади. Ҳақиқий авлодлар жанги.



Финал ақлбоварқилмас даражада муҳим, аммо Лео ва Килиан ўртасида умуман душманлик йўқ. Гап уларнинг фақат битта клубда ўйнашида эмас.

Месси ва Мбаппе доим бир-бирини ҳурмат қилган.


Лео Килиан аниқ дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлишини билади


Мессининг ПСЖга ўтишидан сўнг улар бирдан тил топишиб кетишди. "Тўғрисини айтсам, яқинда келдим ва жамоа ҳақида етарлича билмайман, аммо барча каби Мбаппе масаласида ҳам якуний қарорни кутишга қарор қилдим, – деди аргентиналик L'Equipe'га. – Агар унинг келажаги биз билан боғланган бўлса, бу катта хурсандчилик бўлади. У бизга марраларга етишишда ёрдам беради. Илк ҳафтадан менга унинг ақлбоварқилмаслиги аён бўлди. Килиан яна испан тилида ҳам ажойиб гаплашади. Биз бирдан бир-биримизни тушундик. Биз дўст эмасмиз, аммо Килиан – ажойиб инсон".

Лео икки ойдан сўнг Неймар ва Мбаппе билан триони таҳлил қилди: "Биргаликда қанча кўп ўйнасак, шунча бир-биримизни тушунишимиз яхшиланади. Биз барчамиз бирга ўсишимиз ва ўйин даражасини кўтаришимиз керак. Неймар билан яхши гаплашаман, аммо Килианни қайд этмай қўя олмайман. У ақлбоварқилмас даражада тез ва ақлли ўйинчи. Ривожланишда давом этишимиз ва кўплаб жиҳатлар устида ишлашимиз керак. Уччаламиз янада яхши бўлишимиз мумкинлигига ишончим комил".

Мессидан ёзда кимни дунёда энг имкониятлари катта ўйинчи деб ҳисоблашини сўрашди. Лео дарҳол жавоб берди: "Биз битта жамоада ўйнаймиз, аммо бу аҳамиятга эга эмас. Килиан – бошқа ўйинчи. У "йиртқич". У бирга-бир ўйинда кучли ва тезлик олганда, космосга чиқади. Мбаппе жуда тез ва кўплаб голлар уради. У йиллар давомида юқори даража кўрсатмоқда.


Албатта, у яқин йилларда энг яхши ўйинчига айланади".



"Унда бола қалби бор". Килиан Леога қойил қолади


"Месси келишидан олдин жуда ҳам ҳаяжонландим, – деб эслади Мбаппе Marca'га берган интервьюсида. – Жамоада фақат у ҳақида гаплашгандик. Доим шундай ўйинчилар билан ўйнашни орзу қилишим ҳақида гапирганман ва бу амалга ошди. Эндиги мақсадимиз – бирлашиш ва тўлақонли жамоа бўлиш. Биз совринлар ютишни хоҳлаймиз.

Жамоада бунчалик кўп буюк ўйинчилар бўлганда, муроса излаймиз. Месси ва Неймар билан ягона юлдуз бўлишнинг иложи йўқ. Сиз барчасини биргаликда қиласиз. Аммо, жамоангизда Лео бўлса, у тетикликни сақлаб қолиши ва вазиятлардан максимум фойдаланиши учун унга бироз камроқ ҳаракат қилишга имкон бериш керак. Бу муаммо эмас, иерархия мавжуд. Месси юрганда, мен югуришдан бахтлиман. Ахир тушунинг – бу Мессику! У ёнимда эканлигида ҳар бир вазиятдан завқланаман. Бу ҳақиқий имтиёз".



Мбаппе тез-тез Мессининг услубини таҳлил қилади. Килиан ёзда L'Equipe'га берган интервьюсида бу унга майдон ҳудудида яхшироқ атрофни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишига ёрдам беришини таъкидлади:

"Мен мураббий эмасман, аммо Лео – тўпга тегиниши, ўйин ва баҳсни ҳис қилиши керак бўлган ўйинчи. Ўнг қанот у учун яхши позицияга ўхшайди. У шунингдек бошқа жойда ҳам ўйнашга тайёр. Аммо, у ўнг қанотда эркин, Лео у жойда ҳаракат қилиши, тўпни қабул қилиши ва дарвозага яқинлашиши мумкин. Айни дамда мен ва Лео ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. Биз бир-биримизни яхши тушунамиз".



Мбаппе нафақат Леонинг ўйинидан, балки унинг муваффақиятга бўлган иштиёқидан ҳам ҳайратда:

"Тасаввур қилинг, у бир неча соатдан сўнг еттинчи "Олтин тўп"ни олишга чоғланди ва балки нима дейиши ва совринни қандай кўтаришини ўйлаши мумкин. Менимча, у ерда олти марта бўлгандан сўнг асабийлашиш мумкин эмас. Ҳеч қачон Мессининг ҳавотир олишига ишонмайман. Мен оғзимда сигарет билан борган бўлардим! Аммо, бу унда бола қалби борлигини кўрсатади. Уни ҳалигача энг яхши деб танлашса, ҳаяжонланади. Аммо, у энг зўри бўлишдан чарчамайди".


Якшанба куни улардан қайси бири совринни қўлга киритади?


Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика