Latest news

15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  10 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6

У ҳали қайтади… News

У ҳали қайтади…

Бутун умр унга борингни берасанку, аммо кетиш вақти етганда икки йўл аро танҳо — сен ва у қоласан.

Бутун умр унга борингни берасанку, аммо кетиш вақти етганда икки йўл аро танҳо — сен ва у қоласан. Шунда у сенга қўл силкийдида ортга қарамай олға юради, шунда сен лаш-лушингни йиғиштирадиган вақтинг келганини англайсан. Аммо шундай футбол маэстролари борки, улар ҳеч қачон вақтга ўзиб кетиш имконини бермайди. Улар қачон бошлаш ва кетиш лозим эканлигини сизу бизданда яхши англайди. Маэстро Зидан ҳам шундайлардан. Бугун Зиданнинг қандай футболчи бўлганлиги ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу ҳақида соатлаб, ойлаб, керак бўлса йиллаб гапириш мумкин. Ҳозирги ёзғичларимга эса унинг мураббийлик фаолияти сабабчи.


Жозе Моуриньо — кўпчилик уни каландимоғлик ва худбинликда айблайди. Балки, тўғридир. Аммо мен уни замонавий футболнинг энг кучли билимдонларидан деб билишимни яширмайман. Жозе — ишонинг, чинакам сабрнинг намунаси. У тилмоч (таржимон)ликдан бош мураббийликкача чиққанини зукко мухлислар яхши билади. Ҳамманинг ҳам у босиб ўтган йўлдан юришга сабри етмайди.



Хосеп Гвардиола — баъзилар уни трансферлар учун кўп пул сарф этишда, кичик клубларни бошқаришдан қўрқишда айбситади. Эҳтимол, ҳақиқатдир. Бироқ камина уни янги асрдаги энг ақлли мураббийлардан бири деб ҳисоблайди. Кичик клубларда ишламаслиги унинг қўрқоқлигидан эмас. Пепга эришиш учун кичик клублар эмас, балки катта клублар навбатда туради. Хўш, у нима қилсин? «Ман Сити» суперклуб бўлишни кўзлаб турганини билган ҳолда, ҳар йили лигада жонини сақлаб қолиш учун курашадиган «Кристал Пэлас»га мураббий бўлсинми? Йўқ, кечирасиз, сиз жавобни яхши англадингиз. Шунинг учун ҳам уни ҳурмат қиламан.


Зинедин Зидан — бу номни билмаган инсон ишонаверинг, шахматнинг ашаддий мухлиси. Жозени сабр намунаси сифатида, Пепни ақл, билим тимсоли сифатида кўрсам, Зидан умуман уларга ўхшамайди. У Жозедан ҳам сабрли. Бунинг учун унинг мураббийлик фаолияти бошланишига назар солинг. Дастлаб клуб президенти ёрдамчиси, сўнгра клуб директори, жамоа академияси мураббийи, «Реал Кастилья» мураббийи, Карло Анчелоттининг ёрдамчиси ва ниҳоят «Реал Мадрид» бош мураббийи. Футболдаги сабрга намуна ким деса, иккиланмасдан Зиданни кўрсатинг. Зиданни билимига ишонмайсизми, тактикасига ҳамми? Кечирасиз, сиз шахматни ҳам тушунмас экансиз! У 2,5 йилда ҳаммасини исботлаб қўйди. Роналдудек «Олтин тўп»лари бисёр футболчини ким захирага ўтқаза олиши мумкин!? Албатта, Зизу. У шундай руҳшуноски, ҳар қандай жаҳон юлдузи билан тиллаша олади. Искодек эркатой футболчини жамоада ўз ўрнини топишига, уни ўз кучига ишонтира олган инсонни таърифлашдан тўхтамаслик мумкин. Бироқ бугунга етарли!

Бугунги қарори билан у яна бир бор буюк инсон ва буюк мураббий эканлигини исботлади. Ҳа, у кетди. Кетганда ҳам «Реал»ни ҳаммадан бир бош баланд қилиб кетди. Кетганда ҳам ҳаммани ҳайрон қолдириб кетди. Лекин у ҳали қайтади. Қайтганда ҳам яна ҳаммани ҳайрон қолдириб қайтади

Author :
Rating: +83   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика