Latest news

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  22 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди News

U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Ўзбекистонни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди

Мамлакатимизда давом этаётган 23 ёшгача бўлган Осиё Кубогининг финал ўйини якунланди.

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

18:00. "Бунёдкор" стадиони

Гол: Ҳамид ал-Гамди, 50 (0:1), Ферас ал-Байкан, 74 (0:2)

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.

Захирадагилар: 21. Ҳамидилло Абдунабиев, 4. Абубакрризо Турдиалиев, 6. Жалолиддин Содиқов, 11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Элдорбек Бегимов, 14. Аббосбек Файзуллаев, 15. Одил Абдумажидов, 16. Шахзод Тоиров, 20. Русланбек Жиянов, 22. Алишер Одилов.

Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-Гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.

Захирадагилар: 21. Абдулраҳмон ал-Санби, 22. Абдулраҳмон ал-Шаммари, 2. Саад Балобаид, 3. Волид ал-Аҳмад, 4. Ҳалфан ал-Давсари, 10. Турки ал-Аммар, 14. Авад ал-Нашри, 16. Зиёд ал-Жохани, 18. Мешал Сибяни, 19. Абдуллоҳ Ҳади Радиф, 20. Муҳаммад Марран.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

 ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Саудия Арабистони U-23 Осиё Кубоги ғолибига айланди. Бироқ футболчиларимизга раҳмат айтамиз. Улар бутун мусобақа давомида чемпионликка лойиқ ўйин намойиш этишди. Ҳали келгусида реванш оламиз ва Олимпиада йўлланмасини қўлга киритамиз.

90+3. Назаровнинг хатосидан сўнг ҳисоб йирик кўриниш олишига бир баҳя қолди.

90+1. Турдиалиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Аттанг!

Иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берилди.

90. Абубакрризо Турдиалиев Жалолиддиновни алмаштирди.

90. Бурчак зарбасидан сўнг Жиянов зарба йўллади, рақиб посбони ҳушёрликни йўқотмади.

87. Саудиялик футболчи майдонда ётиб олди, эркакча футбол бунақа бўлмайди.

86. Бизга Бензема етишмаяпти шу жойида...

84. Саудияликларнинг навбатдаги уринишига ҳимоячимиз ғов бўлди.

81. Айман Яҳё ўрнига иёд ал-Жохани майдонга туширилди.

32268 томошабин бугунги ўйинга ташриф буюрган.

78. Ҳамид ал-Гамди ўрнига Авад ал-Нашри майдонга туширилди.

74. Гол. Афсуски, ўз дарвозамиздан иккинчи голни ўтказиб юбордик. Ферас ал-Байкан орадаги фарқни оширди.

72. Аҳмад ал-Гамди ҳакам дан сариқ карточка олган ҳолда ўз ўрнини Аҳмад ал-Гамдига бўшатиб берди.

71. Гоооооооооооооооллллллллл!!! Аммо ўйиндан ташқари ҳолатда эди бизнинг футболчимиз...

69. Ҳужумда қўполлик ишлатдик.

68. Стандарт вазият юзага келганди, Холматовнинг узатмаси тўппа-тўғри ал-Ақидининг қўлларига бориб тушди.

65. Ҳужумлар ташкил этишимизда нимадир етишмаяпти...

63. Ухх! Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

61. Эркинов Норчаевни олдинга бошлаганди, бироқ ҳужумчимиз тўпга етолмади.

57. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Мирсаидов ўрнига Одил Абдумажидов, Ҳошимов ўрнига Русланбек Жиянов майдонга туширилди.

55. Саудиялик футболчи тепган тўп дастлаб бизнинг футболчига, сўнгра ҳакамга бориб тегди.

52. Мирсаидов рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. Саудиялик ҳимоячи майдонга кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Энди улардан шундай сценарий кутилиши табиий.

51. Бўшашмаймиз, мухлисларни эса қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Биз бундан-да оғирроқ ваиятлардан чиқиб кета олдик, буниси нима бўлибди.

50. ГОООООООООЛЛЛЛЛ! Афсуски, дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Аҳмад ал-Гамди узоқ масофадан Назаров дарвозасини ишғол қилди.

Рақибларимизнинг голини томоша қилинг.

48. Майдон марказида саудиялик футболчига нисбатан қўполлик ишлатилди..

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ

Учрашувга ташриф буюрган меҳмонлар

Биринчи бўлим якунланди. Бироз тин оламиз, сув-пув ичиб, ўпкамизни жойига келтирамиз. Ўйлайманки, иккинчи бўлимни яхши кайфиятда якунлаймиз.

45+2. Назаровнинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган рақиб футболчилари бош билан дарвозамиз томон зарба йўллади, Владимир ўз вақтида тўпни бартараф этди.

45. Саудиялик футболчи ҳужум вақтида футболчимизни йиқитиб кетди ва огоҳлантирилди. Рақибларимиз ғалаба илинжида футболдан бошқа жанговар спорт турлари қоидаларини ҳам қўлламоқда.

45. Мирсаидовнинг зарбасидан сўнг бурчак тўпи ишлаб олдик, Саудия футболчиси майсазор билан дийдорлашмоқда.

44. Учрашув давом эттирилдаи, рақибни кайфиятини кўтариб қўйдик-да, энди кўзига кўрсатинглар!

Офсайд!!! Уҳ, хайрият!

ВАР пенальтини эмас, офсайдни текширмоқда.


39.  Дарвозамиз томон пенальти белгиланмоқда... Ҳимоячимиз рақиб футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилиши керак ҳеч бўлмаса.

36. Яна бир зарбааа! Эркиновнинг чап қанотдаги узатмасидан сўнг Норчаев чап оёда зарба йўллади, рақиб ҳимоячиси тўпга "блок" қўйди.

33. Хавфли вазият! Норчаев-Ҳошимов-Эркинов комбинацияси натижасида Ҳожимат қулай нуқтадан зарба йўллади. Афсуски, зарба анча баландлаб кетди.

29. ЗАРБА!  Олисдан йўлланган зарбани Наваф ал-Ақиди хотиржам эгаллаб олди. 

26. Жалолиддинов томонидан амалга оширилган бурчак тўпини рақиб посбони муштлари билан қайтариб юборди. Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритамиз.

24. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этишди, ҳимоячиларимиз катта қийинчилик билан тўпни майдон ташқарисига равона қилди.

23. Саудияликларда стандарт вазият юзага келди. Аҳмад ал-гамдининг узатмаси майдон ортидаги фотографлар сари йўл олди. 

20. Холматов аввалги қўполликларга ўз жавобини қайтарди.

19. Назаров сўнгги ҳимоячи ролини қойилмақом ижро этиб, хавфни бартараф этди.

18. Вакилларимизга нисбатан яна футболга хос бўлмаган қоидабузарлик ишлатилди рақиб томонидан, бунинг учун жазолаш керак.

14. Чап қанотда сатандарт вазият юзага келганди, рақиб ҳимоячилари ҳужумни бартараф этишди.

12. Мирсаидовнинг узатмасидан кейин тўп рақиб футболчисининг қўлига теккандек кўринди, ҳакам эса бизнинг фойдамизга қарор қабул қилмади.

11. Саудияликлар футболчиларимизни "ўриш"ни бошлашди, ҳакам индамаяпти

8. Жалолиддинов-Холматов комбинацияси, вакилларимиз ҳужумга ўтишди, аммо Эркинов рақибни алдай олмади.

3. Саудия Арабистонидан бурчак тўпи, узатилган тўпга ҳеч ким ета олмади

2. "Бунёдкор" стадионида деярли тўлган, муҳит ажойиб!

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Бугун терма жамоамиз кўк, саудияликлар оқ-яшил либосда ҳаракат қилишади.

Финал учрашувини телеграм орқали ЖОНЛИ ТОМОША ҚИЛИНГ



Диққат! Диққат! Жамоалар майдонда саф тортишмоқда, бошқа ишларни йиғиштириб қўямиз.

Мусобақа бош соврини майдонга олиб чиқилди.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун қизиқарлидан ҳам қизиқарлироқ ўйин гувоҳига айланамиз. Стадионга кира олмаганлар кўзёш тўкишмасин. бугун сизни зериктирмасликка ҳаракат қиламиз. 

Rating: +44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика