Latest news

08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 03:05Европа лигаси. Моуринью амаллади, пешқадамни мағлуб қилган жамоа плей-оффга чиқа олмади ва барча натижалар  11 02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  19 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  1 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  15 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  3 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд - Вьетнам ўйинидан кейинги "Mixed Zone" News

U-23 Осиё чемпионати. Таиланд - Вьетнам ўйинидан кейинги "Mixed Zone"

U-23 Осиё чемпионатининг 1-туридан олган Таиланд-Вьетнам (2:2) учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув ниҳоясига етгач, championat.asia сайти мухбири микст-зонада футболчиларнинг фикрлари билан қизиқди. 


Ўйиндан сўнг Таиланд етакчиси Бенжамин Давис баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз қандай? 

-Бугунги ўйиндан мамнунман, чунки бугунги бир очко кейинги босқичга чиқишимизга имконият беради.


-Кейинги рақиб Малайзия бўлади...

-Ҳа албатта. Ўйингача яна икки кун вақтимиз бор. Бу вақт ичида биз тикланиб, ҳатоларимизни кўриб чиқамиз ва Малайзияга қарши боримизни бериб яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз.


-Сизнингча ўйиндаги қайси вазият энг ҳал қилувчиси бўлди? 

-Ўйлашимча, 90-дақиқадаги гол ўйин тақдирини ҳал қилди.


-Бугунги ўйин Малайзияга қарши баҳсга қандай таъсир қилади?

-Ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Чунки, орада 2 кунимиз бор. Ўз устимда ишлаб, янада яҳшироқ уйин кўрсатиш ниятидаман.


-Сиз ўйинга қўшилишингиз билан гол урдингиз. Майдонга тушаётган пайтингиз мураббий нима деди?

-Мураббий шунчаки майдонга тушиб, ўйинга таъсир қилишга ҳаракат қилишмни айтди.


-Бугунги ўйинингиздан қониқдингизми?

-Ҳа албатта. Аммо ҳар доим ўсиш учун менда иштиёқ ва ҳоҳиш бор.


-Майдон ҳолатини қандай баҳолайсиз?

-Майдон ажойиб ҳолатда ва футбол уйнаш учун барча шароит бор.


Вьетнам жамоаси етакчиларидан бири Ли Мин Бинс:

-Бизда бу ўйинда ғалаба қозониш учун жуда ҳам катта иштиёқ ва ҳоҳиш бор эди. Биз биринчи бўлиб гол урдик, аммо рақибимиз омадли экан. Сўнгги дақиқаларда гол уриб, бизни ғалабадан маҳрум қилди.


-Жисмоний ҳолатингизда муаммо борлиги билиниб қолди...

-Ҳа албатта, чунки узоқ вақт давомида ҳордиқ чиқардим ва яқиндагина машғулотларга қайтдим. Шунинг учун ҳам машғулотларда бормни бераяпман.


-Жамоангиз тезкор гол ургандан кейин ўйинни назорат қилишда нима тўсқинлик қилди?

-Ўйин бошланиши билан биз прессинг ёрдамида рақибни хато қилишга мажбурладик ва қулай вазиятдан фойдаландик. Афсуски, кейинчалик ғалабани ушлаб қола олмадик.


-Таиланд жамоаси ўйини ҳақида нима дея оласиз?

-Таиланд жуда ҳам кучли жамоа экан, айниқса ярим ҳимоячилари техник тарафлама жуда ҳам кучли экан.


Учқун Азимов тайёрлади

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика