U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал
17 mar 2017 12:37
News
U-23 Осиё чемпионати. Саралашдаги рақибларимиз: БАА, Ливан ва Непал
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 40 мамлакат терма жамоаси Ғарбий ва Шарқий минтақага бўлинган ҳолда қуръада иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 термаси “D” гуруҳидан жой олиб, саралаш босқичида БАА, Ливан ва Непал термаларига қарши баҳс олиб боради.
2018 йилги Осиё чемпионатига саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-22 термасининг саралаш учрашувлари Бирлашган Араб Амирликларда бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган 10 терма жамоа ҳамда 2-поғонани эгаллаган энг яхши 5 жамоа финал босқичи мезбони – Хитойга қўшилади. Агар Хитой ўз гуруҳида биринчи ўринга эга бўлса, 2-ўринни эгаллаган энг яхши 6-жамоа финал босқичига йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments